Latest news

02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  0 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  4 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  7 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  1 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  2 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  7 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  2 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  8 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3

Coca-Cola Students cup совриндорларини ташкилотчилар совғаси кутади — ЎзПФЛ News

Coca-Cola Students cup совриндорларини ташкилотчилар совғаси кутади — ЎзПФЛ

Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Ички ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Coca-Cola Students cup мусобақаси 29 апрель куни старт олади.

Унда пойтахт ҳамда Тошкент вилояти олий таълим муассасалари жамоаларининг иштирок этиши кўзда тутилган. 

Икки йил аввалги мусобақада бўлгани каби жорий мавсумда ҳам совриндорлар қаторидан жой олган жамоалар талабаларини совғалар кутади. Мусобақа низоми бўйича ҳар бир иштирокчи жамоа 12 нафар талаба, бир нафардан мураббий ҳамда жамоа учун жавобгар шахсни рўйхатдан ўтказади. Шундан келиб чиқиб, 14 нафар рўйхатдаги шахс эҳтимолий муваффақият учун рағбатлантирилади.

Coca-Cola Students cup мусобақасини кучли учликда якунлаган жамоанинг ҳар бир аъзосига велосипед тақдим этилади. 2-ўрин соҳибларини Смарт телевизорлар, ғолибларнинг ҳар бирини эса ноутбук кутади. Шунингдек, мусобақа тўпурари учун махсус соврин бор. 

Лига иштирокчи жамоаларни рўйхатдан ўтказишни бошлаган бўлиб, бу ҳақда қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика