Чонг: “МЮдаги дебютимда фахр туйғусини ҳис қилдим”
06 jan 2019 08:33
News
Чонг: “МЮдаги дебютимда фахр туйғусини ҳис қилдим”
19 ёшли голландиялик футболчи Англия кубоги 1/32 финалида “Рединг”га (2:0) қарши беллашувнинг иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмида майдонга тушди.
“Мен ўз устимда тинимсиз ишлашим лозим. Имкон берилса, ундан унумли фойдаланишим керак. Сульшер жамоада ажойиб ишларни амалга ошираяпти, деб ўйлайман. Мен каби ёшларга имкон берилаяпти. Илгарироқ яна бир тенгдошим Анхель Гомесга ҳам мураббий майдонга тушишга рухсат берганди. Бу ёқимли ҳолат. Бу ёшда тинимсиз меҳнат қилиб, асосий таркибда тушишга лойиқлигимизни исботлашимиз керак.
Бу мен учун алоҳида бир имтиёз, деб ўйлайман. Мураббийи менга шунчаки ўйинимдан роҳатланишим кераклигини айтди. Майдонга тушганимда фахр туйғусини туйдим. Айнан шу дақиқаларга эришиш учун анча меҳнат қилдим. Оила аъзоларим стадионга келишди. Улар менинг уйинимни кўришганидан хурсандман”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.
Comments