Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Чироқсиз қолган стадион, мезбонликни ёқтирмайдиган "Бунёдкор", камчилик билан ўйнашни хуш кўрадиган "Сурхон" — 15-турнинг эсда қоларли лаҳзалари ва қизиқарли фактлари News

Чироқсиз қолган стадион, мезбонликни ёқтирмайдиган "Бунёдкор", камчилик билан ўйнашни хуш кўрадиган "Сурхон" — 15-турнинг эсда қоларли лаҳзалари ва қизиқарли фактлари

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 15-тур учрашувлари якунланди.

"Металлург" 1:1 "Навбаҳор"

Қизиқарли фактлар

- "Металлург"нинг чемпионат доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйинлардаги серияси 8 та ўйинга етди. Сўнгги марта бекободликлар 2015 йил Музаффар Музаффаровнинг ягона голи эвазига наманганликларни таслим этишни уддалаган.

- "Маъданчилар" охирги 5 та учрашувидан бери мамлакат вице-чемпионлари дарвозасига илк марта йўл топишди. Бунга қадар Тошкент вилояти жамоаси сўнгги бор 2021 йилги мавсумда водий клуби дарвозасига йўл топганди.

- "Навбаҳор"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди. Наманганликлар охирги марта апрель ойида ОКМКга имкониятни бой берганди. 

- Забиҳилло Ўринбоев гол урган ўйинларда "Металлург" ютқазмаяпти. Бекободликлар сардори "Навбаҳор"га қарши баҳсда Суперлигада жорий мавсумдаги 4-голини урди.

Чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Навбаҳор" очко йўқотган баҳсни Комил Расулов бошқариб борди. Қизиқ томони, бир неча кун илгари ушбу ҳакам "Пахтакор"нинг Ўзбекистон кубогини тарк этган ўйинда бош ҳакам вазифасини бажарганди.

- "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Қизиғи, наманганликлар устози мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида ҳам сариқ карточка билан жазоланганди.

Учрашув нимаси билан ёдда қолди?

- "Навбаҳор"нинг голи инобатга олинмади.

- Ўткир Юсуповнинг хатоси қимматга тушишига бир баҳя қолди.

- "Навбаҳор"нинг захирадан майдонга туширилган футболчиси четлатилди.

- Забиҳилло Ўринбоев сўнгги сонияларда гол уриб, "Навбаҳор" учун драматик якун ясади.


"Андижон" 0:0 "Сурхон"

Қизиқарли фактлар

- "Андижон"нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 6 ўйинга етди. Водий клуби сўнгги бор май ойида ОКМКга ютқазиб қўйганди.

- "Сурхон" жорий мавсум 10 киши бўлиб қолган ўйинларда ютқазмади. "Андижон"га қарши баҳсда Беҳруз Шайдулов четлатилди. Бундан ташқари Тамирлан Жамалутдинов ("Бухоро", 2:0), Асадбек Каримов ("Бунёдкор", 1:0) ҳамда Камрон Саидазимов ("Металлург", 1:0) ҳам ўйинни муддатидан аввал якунлаганди.

Учрашув нимаси билан ёдда қолди?

- "Андижон"нинг голи инобатга олинмади.

- Биринчи бўлимда "Сурхон" футболчиси четлатилди.

- Ўйин сўнгида Беҳзод Шамсиев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди.

- Стадионннг аҳволи яна оғирлашди.


"Пахтакор" 0:1 "Нефтчи"

Қизиқарли фактлар

- "Нефтчи"нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 17 ўйинга етди. Водий клуби охирги марта ўтган йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой бериб қўйганди.

- "Нефтчи" 7 йилдан сўнг "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди. "Йўлбарслар" сўнгги марта 2016 йилнинг майида "шерлар"ни Тошкентда таслим этганди.

- "Пахтакор"нинг чемпионат доирасидаги 19 ўйиндан иборат голли сериясига барҳам берилди. Пойтахтликлар охирги марта ўтган йилнинг октябрида "Насаф" дарвозасини ишғол қила олмаганди.

- "Пахтакор"нинг чемпионат доирасидаги 11 ўйинлик мағлубиясиз серияси якунланди. Қизиқ томони, Шацких шогирдлари охирги марта айнан "Нефтчи"га биринчи даврада имкониятни бой берганди.

- Жорий мавсум "Нефтчи" Диёр Тўропов гол урган барча ўйинларда ғалаба қозонмоқда. Ярим ҳимоячи учта ўйинда рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Учрашув нимаси билан ёдда қолди?

- "Пахтакор" бош мураббийига қизил карточка кўрсатилди.

- Туропов "Нефтчи"га ғалаба келтирган голни урди.

- "Пахтакор" футболчисининг голи инобатга олинмади.


"Бухоро" 1:0 "Қизилқум"

Қизиқарли фактлар

- "Қизилқум"нинг чемпионат доирасида "Бухоро"га қарши 5 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди. Навоийликлар охирги марта 2018 йил қўшниларига имкониятни бой бериб қўйганди.

- "Бухоро" чемпионат доирасида ўз майдонидаги кетма-кет 6-ўйинда "Қизилқум"га мағлуб бўлмади. Воҳа жамоаси сўнгги бор 2015 йил кўҳна шаҳарда навоийликларга ютқазган.

- Чемпионат доирасидаги ўзаро 21 ўйиндан бери томошабинлар камида битта гол гувоҳ бўлишмоқда.

- Чемпионат доирасидаги ўзаро 11 ўйиндан бери дарвозаларга умумий 2 тадан кўп тўп киритилмаяпти.

- "Бухоро"нинг чемпионатдаги 6 ўйинлик ғалабасиз серияси якунланди. "Чўл жангчилари" охирги марта май ойида "Металлург"ни таслим этганди.

- "Қизилқум"нинг чемпионат доирасида сафар ўйинларидаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди. "Олтин қазувчилар" шу баҳсларнинг 9 тасида ютқазган ва рақиблари дарвозасини атиги бир маротаба ишғол қилган. Навоий клуби охирги марта ўтган йилнинг октябрида ОКМК майдонидан 3 очко билан қайтган.

- Дилшод Жўраев ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилганди. Кечаги баҳсда у собиқ жамоаси дарвозасига ғалаба тўпини киритди. Шунингдек, унга голли узатмани амалга оширган Александар Станисавлевич ҳам навоийликлар сафидан "Бухоро"га кўчиб ўтганди.

- "Қизилқум" Шавкат Насибуллаев ишлаган ўйинларда охирги марта 2020 йил "Машъал" устидан ғалаба қозонган. Шундан сўнг кетма-кет 9-ўйинда мазкур ҳакам бошқарган ўйинларда навоийликларнинг омади чопмаяпти.

Учрашув нимаси билан ёдда қолди?

- "Қизилқум"нинг собиқ футболчилари навоийликларни жазолади.

- Майдонда ётиб олишлар ва карточкаларга бой баҳс.


"Турон" 1:0 "Насаф"

Қизиқарли фактлар

- "Насаф"нинг чемпионатдаги ғалабасиз серияси 3 та ўйинга етди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари охирги марта июнь ойида ОКМКни мағлубиятга учратганди.

- "Турон" илк маротаба "Насаф"ни мағлуб этди.

- "Насаф" водий жамоаларидан фақат "Турон"ни мағлуб этишни (биринчи даврада) уддалади. "Турон"дан ташқари, "Андижон", "Нефтчи" ва "Навбаҳор"га қарши 6 баҳсда қаршилклар 5 очко ишлашди.

- "Турон" Суперлигадаги охирги ғалабасига 2021 йилнинг ноябрида эришганди.

- Ҳумоюн Муртозаев гол урган ўйинларда "Турон" ютқазмаяпти. Ҳужумчи "Металлург" дарвозасини (1:1) ҳам ишғол қилганди. Агарда у "Пахтакор" дарвозасига (0:1) тепган пенальтисини муваффақиятли амалга ошира олганда, ушбу кўрсаткич янада мустаҳкам кўриниш оларди.

- "Турон" Суперлига доирасида охирги марта 2021 йилнинг июлида биттадан кўп тўп киритган.

- Ушбу жамоалар Ўзбекистон кубоги чорак финалида ҳам тўқнаш келишади.

Учрашув нимаси билан ёдда қолди?

- Муртозаев жамоаси учун ғалаба тақдим этган голни урди.

- "Насаф" ҳужумчиснинг ўйиндан ташқари ҳолатда киритган тўпи инобатга олинмади.


"Олимпик" 3:3 "Сўғдиёна"

Қизиқарли фактлар

- "Сўғдиёна" шу пайтгача "Олимпик"ни мағлуб эта олмаган. Ушбу серия 4 та ўйинга етди. 

- "Олимпик"нинг чемпионатдаги ғалабасиз серияси 5 та ўйинга етди. Тимур Кападзе шогирдлари охирги марта май ойида "Қизилқум" майдонида зафар қучган.

- "Олимпик" чемпионат доирасида илк маротаба ўз майдонида 3 та тўп киритди.

- Жавоҳир Қаҳромонов гол урган ўйинларда "Сўғдиёна" ютқазмаяпти. Ҳужумчи учта ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилган.

- Зенан Займович гол урган ўйинларда эса жиззахликлар фақат "Пахтакор"га имкониятни бой бериб қўйган. "Бўрилар" форварди 7 учрашувда рақибларини ранжитган (8 та гол).

Учрашув нимаси билан ёдда қолди?

- "Олимпик"нинг тезкор голи инобатга олинмади.

- Ўйин давомида икки марта пенальти белгиланди.

- Ўйин пайти стадионда чироқ ўчиб қолди.

- Иккинчи бўлимга 15 дақиқа қўшиб берилди.

- Учрашувнинг дастлабки ва сўнгги дақиқалари голларга бой бўлди.


"Бунёдкор" 1:1 ОКМК

Қизиқарли фактлар

- "Бунёдкор" чемпионат доирасида кетма-кет 6-ўйинда ОКМКни мағлуб эта олмади. "Қалдирғочлар" сўнгги бор 2017 йил пойтахтда олмалиқликларни енгган.

- "Бунёдкор"нинг чемпионатдаги ғалабасиз серияси 10 тага етди. Пойтахтликлар охирги марта апрель ойида "Бухоро"ни таслим этганди.

- "Бунёдкор" чемпионат доирасида жорий мавсум ўз майдонида ғалаба қозона олмаяпти. Ушбу серия 7 ўйинни ташкил этади. Пойтахт жамоаси охирги марта ўтган йилнинг ноябрида мухлислари қаршисида "Сурхон"ни мағлуб эта олган.

- Жорий мавсум ОКМК иштирокидаги барча ўйинда томошабинлар гол кўришмоқда. Олмалиқликлар қатнашган нурсиз ўйин сўнгги бор ўтган йилнинг сентябрида "Қўқон-1912"га қарши ўтказилган.

- Сияваш Ҳақназари гол урган ўйинларда ОКМК шу пайтгача чемпионатда ютқазмаган. Эронлик ярим ҳимоячи ўтган мавсумдан буён 8 та беллашувда ўз номини таблога ёздириб қўйган.

Учрашув нимаси билан ёдда қолди?

- Носко ОКМКга гол совға қилди.

- Ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалиниши арафасида "Бунёдкор" рақиб дарвозасини ишғол қилди.



Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика