Latest news

10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  2 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  104 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  14 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1

Чехия футбол ассоциацияси расмий баёноти: "Роналду Бицаннинг рекордини янгиламади" News

Чехия футбол ассоциацияси расмий баёноти: "Роналду Бицаннинг рекордини янгиламади"

Кеча Италия Суперкубоги учун кечган “Ювентус” – “Наполи” (2:0) баҳсида туринликлар форварди Криштиану Роналду рақиб дарвозасини ишғол этди.

Кўплаб статистик манбалар португалияликнинг клуб ва миллий термада расмий ўйинлардаги 760-голини ургани ҳамда бу унга Йозеф Бицан (759)ни ортда қолдириб, футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айданишига замин яратгани ҳақида хабар берди.

Бироқ, Чехия футбол ассоциацияси Австрия ва Чехославакия терма жамоалари собиқ форварди Бицандаги голлар 821 талиги бўйича баёнот берди.

“Криштиану Роналду голлар сони бўйича афсонавий Йозеф Бицанга яқинлашаётганини туфайли чехословакиялик тўпурар нечта гол ургани ҳақидаги саволлар кўпайиб бормоқда.

Жавоб бундай – Йозеф Бицан расмий ўйинларда 821 та гол урган. Биринчи ва иккинчи лигалар (Австрия ҳамда Чехияда), миллий кубоклар, Марказий Европа Кубоги ва терма жамоалардаги ўйинларда урилган голлар ҳисобланмоқда. Агар миллий термага таалуқли бўлмаса, ўртоқлик ўйинларидаги натижалар инобатга олинмаган”, деб ёзилган баёнотда.

Ҳисоб-китоблар Чехия ФАнинг тарих ва статистика комиссияси томонидан олиб борилган.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика