Latest news

21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  3 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  8 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5

"Чемпионлик йўлидаги қийинчиликлар, индивидуал кучли футболчиларнинг камайиб кетганлиги, Яхшибоевнинг характери, ОЧЛда кўзга ташланган камчилик". Жасур Абдураимов билан интервью News

"Чемпионлик йўлидаги қийинчиликлар, индивидуал кучли футболчиларнинг камайиб кетганлиги, Яхшибоевнинг характери, ОЧЛда кўзга ташланган камчилик". Жасур Абдураимов билан интервью

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси учун жорий мавсум ажойиб ўтмоқда десак муболаға бўлмайди.

Ўз тарихида 13-бор Ўзбекистон чемпионатида зафар қучган "шерлар" ОЧЛда ҳам муносиб ҳаракат қилган ҳолда ярим финал остонасига қадар етиб боришди. Албатта бунинг замирида футболчилар, мураббийлар, раҳбарият, жамоадаги барча инсонларнинг катта машаққат, кучли меҳнат ётибди.   Дарҳақиқат бу мавсум ҳеч бир жамоага осон бўлгани йўқ, пандемия шароитида машғулотларни ўтказиш, оралиқдаги танаффуслар маълум бир муаммоларни келтириб чиқарди. Шундай бўлсада "Пахтакор" мавсумни юқори нотада ўтказмоқда. Яқинда шу ва бошқа мавзулар юзасидан жамоада Шота Арвеладзега яқиндан ёрдам бериб келаётган Жасур Абдураимовни суҳбатга чорладик.

"Пахтакор" кўпчилик ўйлагандек осон чемпион бўлмади"

- Аввало мураббийлар штабини, футболчиларни, клуб раҳбарларини чемпионлик билан табриклаймиз. Чемпионликка қадар жамоа узоқ масофани босиб ўтди. Келинг дастлаб бу борада таассуротлар, фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз..

- Ҳаммасини бир бошидан бошлайман. Бу йил оғир ўтмоқда, ўзингиз ҳам кўряпсиз ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ. Пандемия сабаб 3 ойга яқин жамоавий машғулотлар ўтказилмади. Барча карантинда ўтирди. Шота Арвеладзе бошчилигида барчаси кўриб чиқилди, нималар қилиш лозимлиги борасида фикрлашилди. Унинг асосий устун томонларидан бири ташкилотчиликни юқори даражага олиб чиқишидир. Хабарингиз бўлса жамоадаги деярли 95 фоиз инсон касалланди. Бунинг олдини олиш борасида Шота Арвеладзе барчасини ташкиллаштирди, футболчилар меҳмонхонада битта жойда яшашди, карантинда ўтиришди. Касаллик даражасига қараб шифокорлар шу ернинг ўзига жалб қилинди. Бари тезда амалга оширилди. Ҳар қандай шароитда ҳам соғлик биринчи ўринда туради. Футболчилар соғлом бўлса ўйин ҳам яхши кечади. Жамоадигларнинг кўпи касалликни белгиларсиз бошидан ўтказди. Машғулотларда мунтазам қатнаша олишмади. Ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам менда ҳам симптомсиз кечди. Шота Арвеладзе менга ҳар куни қўнғироқ қилиб ҳолатимни билиб турди. Бу кўп нарсани англатади. Кейин эса акси кузатилди. У Қатарда коронавирус юқтириб олди, эндиликда менг унга ҳар куни қўнғироқ қилиб ҳол аҳвол сўраб турдим. 

Ташкилотчилик борасида қайсидир жамоани мен зўр деб айта олмайман. Биз ҳар ҳафта тест топширдик. Ҳар ҳафта текширувдан ўтдик. Айримлар карантинда, яна қолганлар касалланган. Ишонгсангиз машғулотларда 8 киши қатнашган пайтлар ҳам бўлди. Бундай масъулиятли паллада бош директор, мураббийдан тортиб врачгача ҳамма ўз ишини яхши бажарди. Қийин вақтда ишлар юқори савияда ташкиллаштирилди. Мен ўзбекистонлик мураббий сифатида жамоадаги европалик мутахассисдан нима олдим? Айнан ташкилотчилик борасида кўп билимга эга бўлдим. Машғулотлар, сафарлар, уй учрашувлари ва ҳоказо. Агарда биз узоқ масофага йўл оладиган бўлсак имкон бўлса поездда бўлмаса чартер рейс орқали борамиз. Бунда ҳаммаси 1 ҳафта, 2 ҳафта керак бўлса 1 ой олдин ўрганилиб чиқилади. Масалан футболчи автобусда 8 соат йўл босиб ўйнга боради, унинг тикланиши нима бўлади? Тикланиб олиш учун 2-3 кун вақт кетади. Шота Арвеладзе барини олдиндан ўйлайди, йиғинлар масаласида ҳам ўта синчков. Техник ва спорт директорлар Собир Ходиев, Жафар Ирисметов ўша жойга бориб шароитлар, майдонлар, меҳмонхона ва бошқа жиҳатларни кўриб бош мураббийга айтишади. Агарда бари қониқтирса бош мураббий бунга розилик беради. Биласиз фалсафамиз ҳужумкор футбол. Бу борада мен Шота Арвеладзедан кўпроқ нарса ўргандим. Яна қайсидир жиҳатлар бўлдики у мендан ниманидир ўрганди. Бу нормал ҳолат. Оддий бир жараён. Чунки ёрдамчилар бош мураббийдан кўпроқ меҳнат қилиши керак. Агар бош мураббийнинг ёнидаги ёрдамчилари яхши бўлса бу  унга катта фойдадир. Гоҳида у кўра олмаган, пайқамаган жиҳатларни ёрдамчилари кўра олиши мумкин. Натижага бош мураббий жавоб беради. Ҳиссиёт, ўйин жараёни билан чалғиб айрим вазиятларни кузата олмайди. Биз ёрдамчилар эса хотиржам ўйлаб керакли тавсияларни берамиз.

Масалан тактикани ўзгартиришда бешта ҳимоячи ёки иккита ҳужумчи услубига ўтишда, захирадан футболчиларни тушираётганда ва ҳоказо. Рақибларни ўрганаётганимизда футболчиларнинг ҳаракатлари, ким ўнг оёқда, ким чап оёқда ҳаракат қилади, буларнинг барини Шота Арвеладзега айтаман. Такрорлайман футболда ташкилотчилик муҳим аҳамият касб этади. Тўғри бизда молиявий ҳолатимиз барқарор. Ўзбекистонда жуда яхши мураббийлар бор, мутахассислар етарлича. Ҳеч кимдан кам эмас. Лекин ташкилотчилик борасида камчиликлар мавжуд. 

-  Шота Арвеладзенинг ассистенти сифатида ОЧЛда жамоанинг ўйинида қандай камчиликларни кўра олдингиз?

- Дастлабки икки ўйин амалдаги мусобақа ғолиби "Ал Хилол"га қарши бўлиб ўтди. Бу клуб сафида қандай легионерлар ўйнаши ҳаммага маълум, бюджети бизникидан 6-7 баробар кўп. Менга бу жамоанинг нимаси ёқди мураббийнинг иши кўриниб турибди. Биринчи ўйинда биз яхшироқ тўп тепдик, вазиятлар яратдик. Осиё клублари орасида "Ал Хилол" тўпсиз ўйинни назорат қилишни маромига етказишини яна бир гувоҳи бўлдим. Биз ўзбекистонлик мураббийлар билан гаплашганимизда ўйинни тўпсиз қандай қилиб назорат қилиш мумкинлиги борасидаги саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Ўйинни тўп билан ва тўпсиз бошқариш йўллари бор. Мен буни "Ал Хилол" мисолида кўрдим. Жамоамизда икки нафар хорижлик футболчи бор эди. Биз ўзбекистонлик футболчиларнинг кучли жамоалар билан тенгма-тенг ўйнай олишини исботлай олдик. Ишга, машғулотга тўғри муносабатда бўлсак ҳар қандай кучли жамоага қаршилик кўрсата оламиз. Буни бизни хурсанд қилди. Жамоа фақат ҳимояда орқа чизиқда ўйнагани йўқ, ўз ўйинини кўрсатди. Саудияликлар билан дастлабки баҳсда ҳакам қаердан олиб етти дақиқа қўшди билмадим. Майли бу ҳақида ортиқча гапирмайман. Охирги дақиқада эътиборни йўқотдик ва мағлуб бўлдик. Жавоб учрашувида "Ал Хилол" фақат натижа учун ўйнагани яққол билинди. Биздан қўрқиб ҳаракат қилишди. Халқаро майдонда футбол ўйнай олишимизни кўпчилик кўрди. Футболчи майдонга чиқдими фақат ўйинни ўйлаши даркор. Ҳужумчими ёки ҳимоячи ўз ишини билиб бажариши, ўйиндаги ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши бунинг учун машғулотларда ишлаши керак. Биздаги барча футболчилар айни ўйнайдиган вақтда. Эрон клублари эса жисмоний жиҳатдан кучга эга , тезкор ҳужум ва стандарт вазиятлардан самара чиқаришга уринишади. Уларнинг устун томони шунда. Ўзбек футболи эса қайсидир маънода испан футболига яқин. Техника, тўпни назорат қилиш бизда яхши шаклланган. Лекин тўпсиз ўйнаш юқори даражада шаклланмаган. Шунингдек футболчида вазиятни олдиндан ўқишни сезиш қобилиятини ҳам ўстиришимиз лозим. Шахсан менга шундай типдаги футболчилар ёқади. 

- Лекин кўпчилик тўпсиз ўйнаш деганда ҳимоявий ўйинни тушунади...

- Топ жамоалар нима учун ҳимояланади тезкор ҳужумга ўтиш учун. Масалан яхши савиядаги тўпни назорат қиладиган жамоага қарши ўйнаётганингизда иккинчи ёки учинчи зонада тўпни эгаллаб тезлик билан олдинга ўтиш учун рақибни кутиб оласиз. Бизнинг фалсафамиз эса кўпроқ тўпга эгалик қилиш. Тўпни йўқотдингми дарҳол олиб қўйиш керак, шунда янада кўпроқ тўпга эгалик қиласан. Лекин ҳар доим тўпни йўқотишга тайёр тур, исталган вазиятда юза беради. Бу замонавий футболнинг талабларидан бири ҳисобланади, тўп ва шунинг билан бирга тўпсиз ўйинни назорат қилиш. Биз ҳозир шу йўналиш бўйича кетмоқдамиз. Тўғри ҳали зўр эмас лекин бунга етиб боришимизни сезмоқдаман, ҳаракат бор. Чунки бу бизнинг футбол, "Пахтакор"нинг футболи. Нима учун бизга Купер тўғри келмади? Унинг кучли мураббий эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. ЕЧЛ финаллари, Жаҳон чемпионатларида ўйнаган. Унинг услуби, фалсафа ва тактикаси бундан бир неча йиллар олдин натижа берган. Аммо ҳозир самара бермайди. Бизнинг футбол умуман бошқача. 

- "Пахтакор" аксарият учрашувларда рақибларини йирик ҳисобларда мағлубиятга учратди. Ташқаридан қаралганда жамоа чемпионликни осонликча қўлга киритди деган фикр пайдо бўлмоқда...

- Йўқ, бунга қўшилмаган бўлардим. Ҳаммаси осонликча бўлмади. Дейлик АГМК бизга дастлабки 20 дақиқада прессинг қўллади ва қаршилик кўрсата олди. Улар ҳам иккинчи ўрин учун астойдил курашмоқда. Очко керак, шунчаки қараб ўтиргани йўқ. Ҳамма оддий деб ўйлаши мумкин. Барчаси машғулотлар жараёнига боғлиқ. Яна бир нарса яхши савиядаги футболчиларни бир жамоада бирлаштириш ўртамиёна футболчиларга қараганда бироз қийин. Бунда ҳар бирига муносабат, мулоқот тартибли бўлиши зарур. Чунки уларнинг ҳар бирининг ўзига яраша характери мавжуд. Яхшигина пул ишлашмоқда, оиласи, болалари бор. Ахир ёш футболчи эмас-ку. Фақат инсонийлик томондан ҳурмат билан муносабатда бўласиз. Мана шу кичик омиллар кўп нарсани англатади. Жамоада ҳурмат шаклланган. Мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, турли вазиятларда ҳам жамоадагилар жанжаллашиб уришиб кетганини кўрмаганман. Тўғри ҳеч ким мағлуб бўлишни истамайди. Бироқ Шота Арвеладзе ўз ҳиссиётларини жиловлай олади. Футболчи мураббийни, мураббий футболчини ҳурмат қилади. Баъзида футболчининг шундай хатолари бўладики уни барчанинг олдида айтиб бўлмайди. Бундай пайтда индивидуал ёндашилади. Шундагина футболчи мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри қабул қилади. Бу ҳозирги кунда жуда ҳам муҳим . Юлдуз ва тажрибали футболчилар билан ишлаш ҳам қийин, ҳам қизиқарли. Биз Термизда "Сурхон"ни йирик ҳисобда таслим қилдик. Лекин шу кунга қадар бирор жамоа бу ерда бунчалик йирик натижа билан ғалаба қозонмаганди. Ўзбекистон Суперлигаси оддий чемпионат эмас. 5-6 жамоа совринли ўринлар учун курашади. Мана сизга бир ҳақиқатни айтаман, бизга қарши ўйнайдиган жамоалар икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади. Ҳоким ёки раҳбар келадида "Пахтакор"ни мағлуб этса фалон сўм мукофот пули беришини айтиб қўшимча мотивация бериб кетади. Тасаввур қиляпсизми? Айрим жамоалар 9 киши бўлиб ҳимояланади ёки шунча бўлиб босим уюштиради. Майдонда керак бўлса бизга қарши 200 фоиз кучини сарфлайди. Самара бериши ёки бермаслиги бошқа масала. Индивидуал футболчилар кам лекин жамоавий ўйин яхши даражада. Клубларимизда ишлайдиган мураббийлар ҳақида ҳам ёмон фикр билдирмаган бўлардим. Деярли барча мураббийлар ўтган давр мобайнида Про лицензиясига ўқишди. Амалиётларда бирга бўлдик.

"Кўча футболи йўқолиб кетмоқда" 

- Индивидуал футболчиларнинг камайиб кетганлиги нима билан боғлиқ?

- Чунки кўча футболи йўқолмоқда. Олдин барча индивидуал кучли ижрочилар кўча футболидан кириб келган. Ҳозир бу нарса йўқ, ҳамма нарса компютер, телефон, планшетда бор. Олдин болаларни кўчадан олиб кириш қийин бўлган бўлса, ҳозирда кўчага чиқариш қийин. Мана "Лотин Америкаси"ни олайлик, Уругвай, Чили, Аргентина, Бразилияда кўпроқ кўчада футбол ўйнашади. Пеле, Ривалдо, Неймар бари кўчада катта бўлган. Индивидуал маҳоратини ошириб борган. Ҳаракат қилган. Шота Арвеладзе шундай топшириқ берганки академиядан тортиб биринчи лига, ўринбосарлар жамоасидан асосий таркибга футболчиларни ягона фалсафа остида тайёрлаб бориш. 10 ёшли бола майдоннинг иккинчи яримида қандай жойлашиш кераклиги борасида тушунчага эга бўлиб бориши керак. Яъни футболчи асосий таркибга 95 фоиз тайёр ҳолда етиб келишини таъминлашимиз зарур. Клуб академия тарбияланувчиларига эътибор бермаяпти деган саволга қуйидагича жавоб бераман. Асосий таркиб аъзоларидан Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Игорь Сергеев, Жалолиддин Машарипов, Владимир Козак, Асадбек Собиржонов, яқинда дебют қилган Диёр Холматов, Улуғбек Ҳошимовлар барчаси "Пахтакор" клуби тарбияланувчилари саналади. Садриддин Абдуллаев ҳам. Халқ буни билмаслиги мумкин. Футбол ўйнаш ҳозирда қийинлашиб бормоқда.

Шота Арвеладзе жамоага келган дастлабки йилларида бир нечта ўйинларда мағлуб бўлди. У ҳам сехргармас. Ўйинни йўлга қўйиб олиши учун маълум бир вақт керак бўлди. У нима истаётганини футболчилар тушуниб кетди. Биз йирик ҳисобда ютсак ҳам ўзимиздан қониқмаймиз. Ишлашда давом этамиз. "Пахтакор" ўзбек футболининг байроқдори. ОЧЛда ҳам ёмон иштирок этдик дея олмайман. Эроннинг энг яхши клублари билан кетма-кет ўйнадик. Қачон бундай ўйнаганимизни эслолмайман. Чорак финалда қизил карточка ва нимадир хато бўлгани зараримизга ишлади. Агар Жалолиддин Машарипов қизил олмаганида ишончим комилки биз бу рақибни ютишимиз 90 фоиз аниқ эди. "Персиполис" "Истиқлол"га қараганда кучсиз эди. "Истиқлол" қизиқарли жамоа, таркибида ҳам маҳоратли футболчилар етарли. Шейк Диабатенинг ўзи ҳимоячиларимизга бошоғриқ бўла олди. Биз уларни ўйин томондан ҳам ютдик. Форсларнинг ўзига яраша услуби бор. 

Эндиликда футболчиларни танлашда янада эътиборлироқ бўлишимиз талаб этилади. Академияга юзаланамиз. Жасур Яхшибоевда шунча маҳорат ва техника қаердан келган деб ўйлайсиз? Бундай футболчиларни майдонга қўйиб юбориш керак тамом. Борсин, алдасин, югурсин, гол урсин. Ундаги бу қобилият машғулотлардаёқ кўзга ташланиб улгурганди. Яхшибоевда ўйинда иккита вариант бўлади, ўзи алдаб ёриб кириши ёки жамоадошларига пас бериши мумкин. Айрим болалар мураббийлари машғулотларда бу даражада имконият бермайди. Биласиз ҳозирги кунда барча топ футболчилар индивидуал томондан кучли. Ўйинчига болалигидан тўғри йўналиш берсангиз натижа ўз ўзидан келади. 

- "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги иштироки ўзбек футболининг даражасими? Фикримча халқаро майдон биз учун хатоларимизни кўрсатиб берадиган ойна...

- Шахсан ўзимнинг фикримча биз "Персиполис" тўсиғидан ўтишимиз керак эди. Кўрсатаётган ўйинимиз бўйича биз финалда ўйнашга ҳақли эдик деб ўйлайман. Ҳа, кўп нарса ички чемпионатимизга боғлиқ. Лекин яна қайтараман Суперлигамиз оддий чемпионат тоифасига кирмайди. Индивидуал футболчилар кам бу тўғри. "Қўқон-1912", "Насаф", "Бунёдкор", АГМК, "Локомотив" каби жамоалар билан чемпионатимизни кучсиз демаган бўлардим. Рўзиқул Бердиевни ҳурмат қиламан, бирга ўқиганмиз. Академиядан чиққан футболчилар билан ажойиб натижа қайд этмоқда. Улуғбек Бақоевга ҳам хурмат руҳида қарайман. Иккинчи ўрин учун курашаётган "Насаф"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. Ҳамма жамоанинг услуби турлича. Биз аввало ўзимизни ҳурмат қилишимиз, ўзимизга тўғри баҳо беришимиз лозим. Агар биз фақат танқид қилаверсак ҳамма бизни ҳеч ким ҳурмат қилмай қўяди. "Пахтакор" ОЧЛда бутун Ўзбекистон номидан иштирок этди. Барча бизга мухлислик қилди. Ҳужмкор ўйин билан 1 ёки 2 мартта ютқазасиз. Ҳимояда ўтирсангиз керак бўлса 8 мартта мағлуб бўласиз.  

"Характер фақат Яхшибоевда эмас ҳаммада бор"

- Жасур Яхшибоев ҳақида юқорида фикр билдирдингиз. Унинг характери ҳусусида нима дея оласиз? Вадим Абрамов интервьюларининг бирида унда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим деган эди...

- Мен Жасурни 8 ёшидан бери биламан. Оддий оиланинг боласи, Чинознинг "Ойдин қишлоқ" туманидан. Миллий терма жамоада ўйнаш унинг орзуси ҳисобланган. Балки мураббий билан умумий тил топиша олмагандир. Бу бошқа масала. Футболни жуда ҳам яхши кўради. Машғулотларим эрталаб 8-00да бошланса Жасур жуда кичкина бўла туриб эрталаб соат 4-00да уйқудан турган ва бувиси билан Тошкентга келган. Бирор маротаба машғулотларни ўтказиб юбормаган. Футболни яхши кўргани учун шуларни қилган. Менимча у ўзининг позицияси бўйича Ўзбекистондаги энг кучли беш футболчидан бири. Балки кучли учликка кирар. Бу гапларни менинг ўқувчим бўлгани учун айтмаяпман. Лекин Яхшибоевга ўхшаган футболчилар кам. Биринчи лига, ўринбосарлар жамоасини кузата туриб бундай футболчини кўрмадим. 

Жасур 7-8 ёшида қилган ишларни ҳозир бирорта болада учратмадим. Характер ҳаммада бор. Белорусь чемпионатида тўпурарлардан бири бўлиб турибди. Жисмоний томондан катта куч талаб қилинади. Унинг характери ёмон бўлганда бундай голларни урмаган бўларди. Ибрагимовичда яхши характер бор деб ўйлайсизми? Истаган футболчингизда характер бор. Унинг ҳеч кимга зарари тегмайди. Яхшибоевда ҳам шундай. Ҳаётда ҳамма билан ҳам гаплашиб кетмаслиги мумкин. Аммо майдонга чиқиб ўз ишини қиляпти. Услуби жиҳатдан Лерой Санега ўхшаб кетади. Сане Манчестердан Мюнхенга келди. Чунки ўйнашни хоҳлади. Кўп нарса мураббийнинг ишончига боғлиқ. Академияга ҳам юзланмоқдаман, Яхшибоевга ўхшаганлар борми? Йўқ. Айб кимда мураббийларда. Яхшибоев ҳаммага ўхшаган футболчимас. Индивидуал кучли футболчиларни қадрлашимиз керак. Улар натижа келтиради. Бундай типдаги футболчиларга тегманг майдонга чиқаринг бўлди. 

- Эрен Дердийокнинг жамоага мослашиши қийин кечдими ёки Игорь Сергеев рақобатда ютиб чиқдими?

- Дердийок Европа даражасидаги футболчи. У ОЧЛда гол урди. Кўп гол урмаган бўлиши мумкин, лекин майдонда маълум бир вазифаларни бажарди. Масалан гол уришдан ташқари пас бериш, жамоадошини қулай вазиятга олиб чиқиш, унга тўп узатиш ва ҳоказо. Сергеев ҳам гол уриш билан бирга фойдали ҳаракатларни амалга оширди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика