Latest news

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Чемпионлик тўқнашуви олдидан: "Пахтакор" футболчиси "Локо"ни шоҳсупадан туширмоқчи News

Чемпионлик тўқнашуви олдидан: "Пахтакор" футболчиси "Локо"ни шоҳсупадан туширмоқчи

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган марказий баҳс, чемпионлик тўқнашуви дея эътироф этилаётган "Пахтакор" - "Локомотив" қарама-қаршилиги олдидан "шерлар" футболчиси Фарруҳ Сайфиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

Сайфиев бугунги чемпионлик тўқнашувига қиёсланаётган баҳсда жамоа тўлиқ тайёрлигини билдирди.

- "Локомотив" билан ўйинга 100% тайёрмиз. Йўл битта - ғалаба. Дуранг ҳам бизни умуман қониқтирмайди".


Суперлиганинг иккинчи босқичидаги барча учрашувларда гол ураётган ягона футболчи "Локомотив" дарвозасини ишғол этишга ҳам шайланаётганини яширмади.

- "Нафақат "Локомотив" билан ўйинда, балки барча баҳсларда гол уриш иштиёқида майдонга тушаман. Голга бўлган чанқоқлик сўнгани йўқ. Худо хоҳласа ушбу самарадорликни давом эттирмоқчиман".


Фарруҳ Сайфиев "Пахтакор" икки йилдан буён шоҳсупадан тушмаётган "Локомотив"дан чемпионликни тортиб олиши ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

- "Пахтакор" айни пайтда яхши формада. Шу боисдан ҳам биз "Локомотив"ни шоҳсупадан туширишга қодирмиз, деб ўйлайман.


Фарруҳ Сайфиев "Локомотив"да "Пахтакор" хавфсирайдиган аниқ бир футболчи йўқлигини, уларни жамоа сифатида яхши шаклланганини таъкидлади.

- "Локо" жамоа сифатида яхши шаклланган. Аниқ бир футболчини ажратиб кўрсата олмайман.


- "Локомотив"да Сардор Рашидов, "Пахтакор"да Шерзод Аъзамов жароҳатлари боис ўйинни ўтказиб юборишади. Қайси бир йўқотиш ўйинга таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида Сайфиев қуйидаги фикрларни билдирди.

- "Жароҳатлар футболни ажралмас бир қисми. Биз бир жамоага айланиб, Аъзамовнинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика