Latest news

21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  19 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  21

"Челси" собиқ футболчиси Санчо ҳақида: "Пул учун бўлмаса, нима учун?" News

"Челси" собиқ футболчиси Санчо ҳақида: "Пул учун бўлмаса, нима учун?"

"Кўклар" собиқ футболчиси Эммануэль Петининг тахминича, Жейдон Санчо "Челси"га пул учун келган.

Лондонликлар 24 ёшли МЮ вингерини 2024/25 йилги мавсум учун сотиб олиш шарти билан ижарага олишди.

"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Санчонинг "Челси"га ўтиш қарори фаолиятини қайта бошлаш истаги эмас, балки молиявий манфаатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган фикрни билдирди.

"Бу вазиятда жавобгарлик фақатгина клубга эмас, ўйинчиларнинг ўзларига ҳам тушади. "Манчестер Юнайтед"да содир бўлган воқеадан сўнг Санчо қандай қилиб "Челси" билан шартнома имзолаши мумкин? Уни "Боруссия Дортмунд"га ижарага беришди, кейин у "Юнайтед"га қайтди, энди эса у "Челси"га ўтди. У ерда 40 га яқин футболчи бор ва у фақатгина улардан бири холос.

Наҳотки, клубдан-клубга ўтиш, майдонда ўзини йўқотиб, ишончни йўқотиш унинг жонига тегмаган бўлса? Энди у барқарорлик билан ажралиб турмайдиган, ишонч ва натижаларга эга бўлмаган клубда. Агар у пул учун ўтмаган бўлса, нима учун?" - деди Пети.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рональд Куман бошқа бир футболчи пул учун Саудия Арабистонига йўл олганига кескин муносабат билдирганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика