Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг ноябрь-декабрь ойларидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
05 dec 2023 16:30
News
Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг ноябрь-декабрь ойларидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
Сўровда Transfermarkt'нинг рус бўлими ва Championat.Asia ходимлари иштирок этишди. Меҳмон эксперт Ўзбекистон миллий терма жамоаси, бир қатор Ўзбекистон ва Қозоғистон клубларининг собиқ футболчиси, ҳозирда Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси раиси Камолиддин Мурзоев бўлди.
Тимур Кападзе ноябрь-декабрь ойларида Суперлиганинг энг яхши мураббийига айланди. Унинг қўл остида "Олимпик" бешта ўйинда учта ғалабага эришди, жумладан, чемпионат етакчилари "Нефтчи" ва "Навбаҳор" клубларини мағлуб этди. Кападзе 71% овоз тўплади.
Ойнинг энг яхши футболчиси Жасур Жалолиддинов бўлди. У "Олимпик" учун бешта ўйинда қатнашиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди ва 52% овоз тўплади. Жалолиддинов тўртта ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 2+2 (43% овоз) қайд этган "Сурхон" ҳужумчиси Сильванус Нимелидан бор-йўғи икки овозга ўзиб кетди.
Comments