Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада июнь-июль ойининг энг яхшиларини аниқлади
07 jul 2022 14:40
News
Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада июнь-июль ойининг энг яхшиларини аниқлади
Овоз бериш жараёнида Transfermarkt ходимлари ва "Championat.asia" сайти таҳририяти иштирок этди. Қолаверса, АГМК, "Бунёдкор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Камолиддин Мурзоев ҳам эксперт сифатида қатнашди. Мурзоев айни пайтда Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси раиси сифатида фаолият олиб боради.
Суперлигада июнь-июль ойларининг энг яхши мураббийи дея "Олимпик" устози Тимур Кападзе топилди. Унинг қўл остидаги жамоа АГМКни мағлуб этди (1:0) ва учта дуранг қайд этди, жумладан, "Насаф" (2:2) ва "Навбаҳор" (1:1) сингари кучли жамоларга муносиб қаршилик кўрсатди. Овоз берувчиларнинг 53 фоизи Кападзени танлади. "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян 26 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.
Ойнинг энг яхши футболчисига овоз бериш якунларига кўра, "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров (43%) ғолиб деб топилди. Июнь ва июль ойларидаги уч учрашувда Искандеров иккита гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи ўрин эса "Насаф" вингери Ойбек Бозоровга насиб этди.
Comments