Latest news

18:11ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  2 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  1 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  5 16:51КХДР — Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  221 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  5 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   21 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада август ойининг энг яхшиларини аниқлади News

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада август ойининг энг яхшиларини аниқлади

Тransfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасида яна бир ой якунларини сарҳисоб қилди

Икки сайт ҳамкорлиги доирасида август ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчиси аниқланди. Овоз беришда Championat.asia ходимлари ва Тransfermart порталининг рус тилидаги версияси муҳаррирлари иштирок этди. Қолаверса, Тошкентнинг “Локомотив” клуби собиқ устози Денис Коростиченко ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, бугунги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Бахтиёр Ашурматов мутахассис сифатида иштирок этди.


Тимур Кападзе кетма-кет иккинчи марта Суперлигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг қўл остида “Олимпик” “Сурхон” (5:0) ва “Сўғдиёна”ни (1:0) мағлуб этган бўлса, яна икки учрашув – “Қўқон” ҳамда “Пахтакор”га қарши ўтказилган учрашувлар бир хил 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган. Кападзе 53% овоз олиб, энг яқин таъқибчиси “Навбаҳор”дан Самвел Бабаянни 26% ортда қолдирди.




Кескин курашда “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров Суперлиганинг август ойидаги энг яхши футболчисига айланди. У “Олимпик” ҳужумчиси Отабек Жўрақўзиевдан бор-йўғи бир овоз олдинда эди. Тўртта ўйинда Искандеров “гол+пас” тизими бўйича 1+1 ҳисобини қайд этди. У “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги ярим финалига чиқишига ҳам ёрдам берди. 1/8 финалда “Олимпик”га қарши ўйинда ўз ҳисобига (1:0) голли узатма ёзиб қўйган бўлса,  “Пахтакор” билан чорак финал ўйинида (2:1) дубль қайд этди.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика