Latest news

14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  1 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  0 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  21 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  3 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  73 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  1 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  35 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  19

⚡️Championat.asia 2023 йилги Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлади News

⚡️Championat.asia 2023 йилги Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлади

Сайтимиз ходимлари якунига етган Coca Cola Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлашди.

Энг яхши дарвозабон: Артём Потапов ("Сурхон")
Жорий мавсум "Сурхон" сафида Суперлигада дебют қилган россиялик дарвозабон футбол жамоатчилигида яхши таассурот қолдирди. Тажрибали кипер термизликлар таркибида 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 21та тўп олиб чиқди. 12та учрашувда дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб қолди. Йил сўнггида "Сурхон" Потапов билан бежизга шартномани узайтиргани йўқ.




Энг яхши ҳимоячи: Умар Эшмуродов ("Насаф")
"Насаф"нинг бир неча йиллик сардори, мудофаа чизиғининг қалқони Умар Эшмуродов сайтимиз томонидан "Энг яхши ҳимоячи", деб топилди. У жорий мавсумда ҳам барқарор ўйин кўрсатди ва клуб билан бирга терма жамоанинг ҳам асосий футболчисига айланди. Эшмуродов "Насаф" либосида 22та ўйинда майдонга тушди ва 2та голли узатмани амалга оширди.




Энг яхши ярим ҳимоячи: Остон Ўрунов ("Навбаҳор")
Остон Ўрунов учун том маънода бу йил энг яхши мавсум бўлди, дея оламиз. "Навбаҳор"нинг асосий фигурасига айланган ярим ҳимоячи Искандеров билан бирга яхши тандем бўла олди. Ўрунов Суперлигада 25та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол, 2та ассистни қайд этди. Остон нафақат Суперлигада балки ОЧЛ ва терма жамоада ҳам ўзини кўрсатди.




Энг яхши ҳужумчи: Рубин Хебай ("Андижон")
Суперлиганинг легионерлари орасида ҳақиқий кашфиёт Рубин Хебай бўлди. Мавсум бошида "Андижон"да пайдо бўлган албаниялик ҳужумчи 24та ўйинда 12та гол урди ва тўпурарлар пойгасида Черандан кейинги ўринни эгаллади. Бундан ташқари жамоадошларининг 3та голига ассистентлик ҳам қилди.




Тўпурар: Драган Черан ("Пахтакор")
Суперлиганинг "тутқич бермас" тўпурари Драган Черан бу йил ҳам "олтин бутса"ни ҳеч кимга беришни истамади. Черан 13та гол билан чемпионат тўпурари бўлди ва Ўзбекистонда кетма-кет беш йил бунга эришган илк футболчига айланди.




Энг яхши ёш футболчи: Асилбек Жумаев ("Сурхон")
"Сурхон" таркибида бу йил бир нечта ёш футболчилар порлаб чиқди. 2005 йилда туғилган Асилбек Жумаев ҳам шулар жумласидандир. Иқтидорли ёш футболчи мавсум аввалида "Сурхон"нинг U-21 жамоаси аъзоси эди. Жумаев Суперлигада 23та ўйинда қатнашди ва 2та гол, 2та ассист қайд этди.




Энг яхши мураббий: Виталий Левченко ("Нефтчи")
Совриндорлар сафига кира олмаган бўлсада, Виталий Левченко шакллантирган "Нефтчи" кўпчиликка манзур келди. Фарғона жамоаси бу йил чемпионлик йўлида рақибларига жиддий қаршилик туғдира олди. Амалдаги чемпион "Пахтакор"ни икки бор таслим қилинди. Клуб 8 йилдан сўнг кучли бешликка қайтди. Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" бу мавсум Суперлигада энг кам мағлуб бўлган жамоа бўлди. Ушбу мутахассис "Нефтчи" билан 26та ўйинда 11та ғалаба, 12та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди.




Энг яхши футболчи: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

Хожиакбар Алижонов ўз позициясида "Пахтакор"нинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланиб бўлди. "Шерлар" таркибида у яққол ажралиб турди, ҳужумларни кескин олишида муҳим роль ўйнади. Алижонов Суперлигада 24та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди, 8та голга ҳаммуаллифлик қилди.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика