Latest news

00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  10 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  7 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  9 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". 66та жамоа қатнашган мусобақа тугади News

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". 66та жамоа қатнашган мусобақа тугади

Икки ҳафта мобайнида ўтказилган "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" болалар футбол мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Шуни айтиш жоиз, ушбу мусобақада жами 66та жамоа иштирок этди. Бешта ёш тоифасида бўлиб ўтган турнирда 2006 йилда туғилганлар 16та, 2007лар 12та, 2008лар 16та, 2009лар 12та ва 2010 йилда таваллуд топганлар 10та жамоа билан иштирок этишди. 

Жамоалар сони кўп бўлгани учун мусобақа икки қисмга бўлинган ҳолда ўтказилди. Дастлаб 14-19 август кунлари 2006, 2007 ва 2009 йилда туғилганлар ўз ўйинларини ўтказган бўлса, 21-26 августда 2008 ва 2010 йилда таваллуд топганлар майдонга чиқишди. 

Бундан ташқари, 2006, 2007 ва 2008лар мусобақа тартибида, 2009 ва 2010лар эса фестивал шаклида ўйнашди. 2006 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги баҳсларда "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритди. 2007 ва 2008 йилги футболчилар орасида эса "Одил Жуниор" тарбияланувчиларига тенг келадигани топилмади. 

Мусобақани охирги бўлиб 2008 йилда туғилганлар якунлашди. Ҳал қилувчи финал ўйинида "Одил Жуниор" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борди. Ўйинда ҳисоб очилмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда "Одил Жуниор" футболчилари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Турнир якунида ҳар бир чизиқ бўйича мусобақанинг энг яхшилари аниқланди ва ҳомийлар томонидан болажонларга эсдалик совғалар топширилди. Эслатиб ўтамиз, "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақаси ЎФА, "Одил Жуниор" болалар футбол мактаби, ТФА, “Сhampionat.asia” сайти ҳамкорлигида ўтказилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика