Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди News

Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди

"Бунёдкор" режаси бўйича клуб 20 августдан кейин ўз майдонига қайтиши керак эди.

Бироқ Лопес концертидан кейин "Бунёдкор" стадиони майдони ҳали-ҳамон ўзини ўнглаб олганича йўқ. 

Бу ўз навбатида муаммоларни кўпайтирди. CАФА мусобақаси ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб келиши оқибатида миллий терма жамоа бош мураббийи жамоани 26 августдан эътиборан йиғишни режа қилганди. Бироқ тақвим зичлашиб кетиши баробарида Лига Кападзе билан келишди ҳамда ўзининг сўнгги расмий учрашувларини 26 августга белгилади. Шу ҳолат бўлмаганида, Ўзбекистон кубогининг 1/4 финалидан жой олган Жиззах ва Самарқанддаги, шунингдек, пойтахтдаги икки беллашув бир кунга тўғри келмасди. Боз устига, CАФА мусобақаси сабаб "Дўстлик" стадиони ҳам эртароқ бўшатиб берилиши лозим эди. Шундан келиб чиқиб, Лига икки Олимпик ўртасидаги Пролига ўйинини ҳам 26 августга белгилашга мажбур бўлди. Биз бу билан футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубогига ҳам халал бердик. 

Шунга қарамай, Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Бунёдкор" — "Бухоро" ўйинини Олмалиқ шаҳрига кўчириш режалаштирилганди. Аммо маълум бўлишича, 26 август куни ОКМК стадиони Тошкент вилоятининг байрамолди тадбирларига мезбонлик қилади. Мазкур ҳолат ўз стадионини йўқотган "Бунёдкор" учун яна бир бош оғриғи бўлди. Энг сўнгида клуб терма жамоа раҳбарияти билан келишган ҳолда, "Жар" стадионидан 27 август куни ҳам фойдаланишга рухсат олди. Ваҳоланки, шу куни миллий терма жамоа йиғини старт олади ва албатта стадион CАФА мусобақаси учун тайёргарлик бошлаётган бўлади. 

Афсуски, эндиликда "Жар" стадионига оғриқ юклама тушмоқда. Суперлига, Пролига ва кубок доирасидаги ўйинлардан ташқари стадион бир ҳафтада икки марта оммавий футбол мусобақасининг финал учрашувларига мезбонлик қилади. Кейин эса "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари 1 кунлик фарқ билан "Жар" стадионидан фойдаланади.

Лига тақвим ишлаб чиқаётганда ва ўз режаларини мувофиқлаштираётганда миллий терма жамоа ўйинлари ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб кетиши ва албатта концерт дастури сабаб мамлакатнинг бош стадиони ишдан чиқишини ҳисобга олмаганди. Энди эса клубларимиз билан биргаликда ўзимизга тегишли бўлмаган муаммолар қаршисидан чиқдик. Бунинг учун футбол жамоатчилигидан узр сўраймиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика