Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  14 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  7 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди? News

Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?

U-17 Осиё чемпионати саралаш босқичида 38та терма жамоа иштирок этади.

Мусобақа шу йилнинг 22-30 ноябрь оралиғида бўлиб ўтади.

ОФК U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташлади. Қуръа форматига кўра, саралашда 38та терма жамоа қатнашади. Жамоалар 7та гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳдан фақат ғолиб жамоа (жами 7та жамоа) мусобақанинг финал босқичига йўлланма олади. Саралашдаги гуруҳлар қуйидаги кўриниш олган:

A гуруҳи: Хитой, Бангладеш, Баҳрайн, Бруней, Тимор-Лесте, Шри Ланка.
B гуруҳи: Яман, Қирғизистон, Лаос, Камбоджа, Гуам, Покистон.
C гуруҳи: Вьетнам, Малайзия, Сингапур, Гонконг, Хитой, Шимолий Мариана, Макау.
D гуруҳи: Эрон, Ҳиндистон, Фаластин, Хитой Тайпейи, Ливан.
E гуруҳи: Австралия, Ироқ, Филиппин, Иордания, Бутан.
F гуруҳи: Таиланд, Қувайт, Туркманистон, Мўғулистон, Мальдив.
G гуруҳи: Уммон, Афғонистон, Мьянма, Сурия, Непал.

2026 йилги U-17 Осиё чемпионати 7-24 май кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бу мусобақада 16та жамоа қатнашади. Ҳозирги пайтга келиб мезбон Саудия билан биргаликда 9та жамоа мусобақа йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. Булар - Қатар, Ўзбекистон, Жанубий Корея, КХДР, Япония, Тожикистон, БАА ва Индонезия.

Маълумки, шу йил ўтказилган U-17 Осиё чемпионати якунларига кўра, 8та жамоа ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди. Мезбон Қатар билан биргаликда Осиё жамоалари 9тага етди. Шу боис ҳам ОФК U-17 Осиё чемпионати саралаш форматига ўзгартириш киритиб, Жаҳон чемпионатида ўйнайдиган жамоаларни кейинги мусобақа саралашидан озод қилди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпиони сифатида кейинги қитъа биринчилиги саралашида иштирок этмайди ва тўғридан тўғри мусобақага боради. Худди биз каби Саудия Арабистони, Қатар, Жанубий Корея, КХДР, Япония, Тожикистон, БАА ва Индонезия ҳам саралашдан озод қилинган.

Айтиб ўтганимиздек, келаси U-17 Осиё чемпионати 2026 йилнинг май ойида Саудия Арабистонида ўтказилади ва биз бу мусобақага амалдаги чемпион сифатида борамиз.



Х.Холиқов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика