Latest news

18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  1 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  16 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   16 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  6 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  27 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  3 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0

“Цементчи”га янги футболчилар келиб қўшилишда давом этмоқда News

“Цементчи”га янги футболчилар келиб қўшилишда давом этмоқда

“Цементчи” янги мавсумга жиддий таёргарлик олиб бормоқда.
Жамоамизни мавсум аввалидан тарк этган футболчилардан Жамшид Қобулов ва Баҳодир Қодировлар “Нефтчи”нинг ёшлар жамоасига, Азим Самижонов “Рошидон” жамоасига, Сардор Суюнов “Истиқлол” жамоасига бориб қўшилган бўлсалар, жамоанинг энг яхши ярим химоячиларидан бири бўлган Суннатилло Эрматов Олий лига вакили “Обод” жамоаси билан уч йиллик шартнома имзолади. Жамоамизнинг яна бир ёш ярим химоячиси Абдулла Абдуллаев Европа футбол академияларидан бирида ўзини синаб кўриш мақсадида жамоани тарк этди.  Мураббийларимиз кетган футболчиларни ўрнини қоплаш ва барча чизиқларини кучайтириш мақсадида жамоани тажрибали ва кучли футболчилар билан тўлдиришда давом этмоқда.  Йиғиннинг дастлабки кунидаёқ жамоамизга Қувасойлик мухлислар учун қадрли бўлган “Қизилқум” жамоасидан ҳужумчи Элёр Акбаров ва “Обод” жамоасидан “Цементчи” учун бегона бўлмаган тезкор ярим химоячи Умиджон Матмусаевлар келиб қўшилган бўлса, йиғин давомида машғулотларга “Олмалиқ” жамоасидан ҳимоячи Амирхон Ибрагимов, “Уздонгжу” жамоасидан тажрибали ҳимоячи Асрор Раҳмонов, ярим ҳимоячи Феҳруз Салохидинов ва ҳужумчи Ислом Каримовлар келиб қўшилишди.

Кеча Фарғонада ўтказилган “Цементчи-2”га қарши ўртоқлик учрашувида жамоага янги қўшилган ушбу футболчиларнинг барчаси майдонга туширилди. Айтиш мумкинки, ушбу футболчилар кўпчиликда илиқ тассурот қолдиришди.
Мураббийлар ушбу футболчилардан ташқари 1998 йилда таваллуд топган яна бир нечта ёшларни ҳам назоратдан ўтказмоқда.

“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зуҳриддин Абдуллажонов
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика