Latest news

12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  0 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  6 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  1 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5

“Цементчи” назорат ўйинида ғалаба қозонди News

“Цементчи” назорат ўйинида ғалаба қозонди

Tags :  Цементчи
Бугун “Цементчи” жамоаси илк назорат учрашувини ўтказди.

Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабига тегишли бўлган футбол майдонида яқинда ташкил этилган жамоамизнинг фарм-клуби “Цементчи-2” жамоасига қарши майдонга тушди.

Асосий жамоамиз асосан ёшлардан иборат “Цементчи-2” жамоасини 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоамиз бош мураббийи Илҳомжон Зайлобиддинов ушбу назорат учрашувининг ҳар иккала бўлимларида икки хил таркибни тушуриб, жамоадаги барча футболчиларни кўрикдан ўтказиб олди. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланиши арафасида, яъни 45+1-дақиқада ушбу мавсумда “Қизилқум”дан яна “ўз уйига” қайтган жамоамиз тўпурари Элёрбек Акбаров боши билан тўпга зарба бериб рақиблар дарвозасини тишғол қилди ва ўйиндаги ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ўринбосарларимиз ҳисобни тенглаштирган бўлса, заҳирадан майдонга тушган жамоамизнинг яна бир маҳоратли ҳужумчиси Нурлибек Таласбоев дубл қайд этиб ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келди.



Учрашувда жамоамизнинг қуйидаги футболчилари иштирок этишди.

Биринчи бўлим:
Дилмурод Мамаюсупов, Даврон Маматов, Жўрабек Якубов, Асрор Раҳмонов, Оқилбек Маҳмудов, Сардор Сотволдиев, Умиджон Матмусаев, Отабек Ахмаджонов, Феҳруз Салохидинов, Ислом Каримов, Элёр Акбаров

Иккинчи бўлим: Илҳом Жуманов, Амирхон Ибрагимов, Абдухолиқ Қурбонов, Оқилбек Маҳмудов, Жўрабек Якубов, Муҳаммадсултон Фозилов, Шожамшид Жунайдуллаев, Равшан Турсуналиев, Шоҳруҳ Ғаниев, Нурлибек Таласбоев, Даврон Исоқов

Ушбу футболчилардан ташқари мураббийларимиз бир нечта ёшларни ҳам синовдан ўтказишди. Энди жамоамиз аъзолари 27 январь куни “Вилоят ҳокими кубоги” доирасидаги “Норин” жамоасига қарши учрашувга таёргарлик кўради.

“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика