Latest news

18:33Машарипов кичик жароҳат олди  0 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  4 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  5 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  11 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  24 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0

CAFA Конресси ўтказилди. Рустами Эмомали ассоциация президенти этиб қайта сайланди, Равшан Эрматов эса... News

CAFA Конресси ўтказилди. Рустами Эмомали ассоциация президенти этиб қайта сайланди, Равшан Эрматов эса...

Бугун, 2 май куни Душанбеда Марказий Осиё футбол ассоциациясининг саккизинчи Конгресси бўлиб ўтди.

Душанбеда бўлиб ўтган CAFA Конгрессида ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа, Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон футбол федерациялари раҳбарлари ва делегатлари, шунингдек, ФИФА ва ОФК вакиллари иштирок этишди.  

Унда Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустами Эмомали янги тўрт йиллик муддатга CAFA президенти этиб қайта сайланди.

Бугунги Конгрессда Афғонистон футбол федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Коргар ва Туркманистон футбол федерацияси президенти Арслан Айназаров CAFA вице-президенти этиб сайланишди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса ушбу лавозимдан ўз номзодини қайтариб олди. 

Маълумот ўрнида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 1 февраль куни Баҳрайнда бўлиб ўтган ОФК 33-Конгрессида ташкилот Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили сифатида сайланган эди.

Эрон футбол федерацияси бош котиби Ҳидоят Момбени янги CAFA Ижроия қўмитасига, Қирғизистон футбол иттифоқи вице-президенти Дастанбек Қўноқбоев эса Марказий Осиё футбол ассоциацияси номидан Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасига аъзо бўлди.  

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика