Буюк Британияда ўтадиган ЕЧЛ ўйинларида кичик ўзгариш бўлади
13 sep 2022 00:35
News
Буюк Британияда ўтадиган ЕЧЛ ўйинларида кичик ўзгариш бўлади
Ушбу ҳафта Буюк Британияда бўладиган ЕЧЛ ўйинларидан олдин мадҳия чалинмайди.
"The Telegraph" нашрининг ёзишича, бунга Буюк Британия давлатида қиролича Елизавета II учун мотам тутилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. 13 сентябрь куни "Ливерпуль" ўз майдонида "Аякс"ни қабул қилади.
Эртаси куни "Челси" ўз майдонида "Зальцбург" билан ўйнаса, "Манчестер Сити" "Боруссия"ни қабул қилади. "Наполи" эса "Рейнжерс" майдонига сафар уюштиради.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments