Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда News

"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда

"Бухоро" кеча ёзги ўқув-йиғин доирасидан ўрин олган навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

"Сурхон" билан кечган ўйинда Улуғбек Бакаев шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг "Бухоро" устозининг фикрларини тингладик. 

— "Бухоро"нинг мавсумнинг илк қисмидаги натижаларини яхши деб бўлмайди. Бундан қандай хулоса олдингиз? Жамоага нима етишмади?

— Биринчи даврадаги иштирокимиз ҳақида нима дейиш мумкин? Бир қанча омадсиз ўйинларимиз бўлди. Ёқимсиз серия қайд этдик. Яна бир нечта учрашувларда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Бунинг оқибатида футболчилар руҳий "чуқурликка" тушиб қолишди.

— Тайёргарлик жараёнларидан кўнглингиз тўляптими?

— Иккинчи даврага яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Селекция ишлари давом этмоқда. Барчамиз Суперлига бошланишини кутяпмиз. Ўйлайманки, мавсумнинг қолган қисмида аввалги хатоларимизни такрорламаймиз.

— Суперлигада нималар кутяпсиз?

— Ҳозирги ҳолатимизда ҳар бир ўйинда қўлга киритилган очко олтинга тенг ҳисобланади. Мақсадимиз турнир жадвалида юқорироққа кўтарилиш.

— Янги келган футболчилар "Бухоро"га қай даражада ёрдам бера олади?

— Кетган футболчилар жамоага қўлидан келганича ёрдам берди, уларга раҳмат айтаман. Катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Янги келганларга келсак, буни вақт кўрсатади. Умид қиламанки, биз тўғри танлов қилдик.

— Биринчи даврада ёшлардан Жавоҳир Рўзиевга имконият бердингиз. Жамоада яна иқтидорлар борми? Уларни майдонда кўришимиз мумкинми?

— Футболда иқтидорлар эмас, меҳнатсеварлар бор. Футболчини меҳнати, ҳаракати юзага чиқаради. Ким кўпроқ меҳнат қилса, майдонда самарасини кўради. Ҳар бир футболчида имконият бор, барчаси уларнинг ўзига боғлиқ. Ким ўзини кўрсатса — ўйнайди.

Маълумот учун, "Бухоро" Суперлиганинг 16-турида 1 август куни ОКМК билан куч синашади.

Rating:    

Comments

+3   
27 jul 13:18:12
rustam
Когда командой руководит У. Бакаев команда не играет а мучается! О чем это говорит? Когда команду принял Михаил команда заиграла! Пора Бакаеву оставить команду и уйти в свой бизнес.
+3   
27 jul 12:50:50
Туйгун
Бухоро таркиби емонмас факат сиз мехнат килиш керак агар сиз ишламай котиб колсангиз бутун дуне юлдуз футболчиларни Бухорога олиб келсангиз хам про лигада тушиб кетасиз.
+1   
27 jul 21:59:18
Obidjon
Buxoroga omad tilayman. Lekin, jamoaning eng zaif nuqtasi murabbiy deb oʻylayman. Yaxshi vazminroq murabbiy kerak.
+1   
27 jul 21:34:12
Фарход
Усмон Тошев нима билан банд, шу мураббий тиришиб ишлар эди, клуб пули булмаган вахтда хам , борича ишлаган эди, Бакоев яхши уйинчи эди , гап булиши мумкин эмас, локинин яхши тренер эмас, тугриси УЗИ аризасини барса, хурмати баланд буларди
+1   
27 jul 21:34:11
Фарход
Усмон Тошев нима билан банд, шу мураббий тиришиб ишлар эди, клуб пули булмаган вахтда хам , борича ишлаган эди, Бакоев яхши уйинчи эди , гап булиши мумкин эмас, локинин яхши тренер эмас, тугриси УЗИ аризасини барса, хурмати баланд буларди
+1   
27 jul 19:32:11
Азик Asian
Бакоев уйинчи сифатида нималардир кила олгандир,аммо мураббий сифатида ноль. Сугдиенани айнан Бакоев синдирди. Ва якин орада Бухорони хам про лигага жунатворади. Бакоевда битта тактика бор купол уйин ва кучи етмаса етволиб дод вой солиш.
+1   
27 jul 15:29:03
Аваз Худойқулов
Йўқ, ҳаракат йўқ, олдинга қанақадир силжиш йўқ, нечи йилдан буён бошқариб келаётган бўлса ҳам олдинга ўзгариш йўқ, ишонч йўқ, қуруқ гаплар,ваъдалар ҳам медага ураркан
   
01 aug 08:59:26
Baxtiyor Xamraev
Бу кетишда Бухоро баттар булади нахотки битта нормальный тренер келтириб булмаса Бухорога? шундан билса булади футболга э'тибор ноль
   
28 jul 09:57:17
Shovruq88
Reply to comment by Фарход
Усмон Тошев нима билан банд, шу мураббий тиришиб ишлар эди, клуб пули булмаган вахтда хам , борича ишлаган эди, Бакоев яхши уйинчи эди , гап булиши мумкин эмас, локинин яхши тренер эмас, тугриси УЗИ аризасини барса, хурмати баланд буларди
Pro ligada tirishsrmidi!?!Vay bilin nimalar deyapsan?!Tirishib ishlarning...Qotib qoldimmm
   
27 jul 21:05:03
1994 Nurafshon
Хаммага хам инсоф берсин олаетган ойлигини оклаш керак ками у купми ватан учун тугилиб усган шахар учун мехнат килиш керак санга халк ишондими ушанга муносиб булмасанг бир кун келиб шунака шароитга зор буласан айтадику нимани хор килсанг ушанга зор буласан.
   
27 jul 20:58:58
1994 Nurafshon
Хаммага х
   
27 jul 14:57:25
Тож
Таркиб хақида маълумот йўқми,
   
27 jul 14:13:30
Ихтиёр
Бакоев сиз хам командани бошка тактикага утинг факат оркага уйнамай
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика