Latest news

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси News

"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси

19-23 июнь кунлари Суперлигада 13-тур учрашувлари ўтказилди.

ПФЛ матбуот хизмати Лига комиссарларининг Суперлига 13-турига доир билдиргисидан кўчирмани тақдим этди.

"Нефтчи" 1:0 "Бухоро"

"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев қизил карточка олганидан сўнг учрашув комиссари меҳмон жамоага матбуот анжуманида қайдномада кўрсатилган мураббий қатнашиши кераклигини маълум қилган. Бироқ ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" номидан қайдномада бўлмаган мураббий – Михаил Еремчук иштирок этган. 

Бундан ташқари, Михаил Еремчук матбуот анжумани давомида ҳакамнинг фаолиятига қатор эътирозлар билдирган. Бироқ "Бухоро" жамоаси учрашувдан сўнг ҳакамнинг фаолияти бўйича ҳеч қандай расмий эътироз киритмаган ва бу орқали "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 23.11 бандини бузган.

"Бухоро" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Динамо" 0:3 "Бунёдкор"

"Динамо" клуби учрашув комиссарининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, VAR машинаси турган жой, футболчи ва учрашув расмийлари кириб-чиқувчи ҳудудларда хавфсизликни таъминлай олмаган, бу орқали "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 15.5 ва 15.9 бандлари бузилган.

"Динамо" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Навбаҳор" 3:0 "ОКМК"

"Навбаҳор" жамоаси учрашувда фаолият олиб бораётган фотосуратчи ва тўп олиб келиб берувчи болаларни етарлича ўриндиқ билан таъминлай олмаган.

Шунингдек, учрашувни якунловчи ҳуштак чалинганидан сўнг майдонга тегишли рухсатномаси йўқ шахслар тушиб келган. Бу шахслар жамоаларнинг кийиниш хонаси ёнигача етиб бориб, тегишли ходимларининг талабларига бўйсунмай, уларга қаршилик кўрсатган.

Стадиондаги тўп олиб берувчи болалар томонидан ўйин давомида меҳмон жамоага тўп узатмаслик ва уни яшириб қўйиш ҳолатлари кузатилган. "Навбаҳор" клуби маъмурларига бу бўйича огоҳлантириш берилганидан сўнг ҳам ҳолат давом этган. 

Юқоридаги ҳолатлар оқибатида "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 15.5, 15.9, 15.11 ва 15.14 бандлари бузилган.

Бундан ташқари, "Навбаҳор" футболчилари огоҳлантиришларга қарамай, микст-зона орқали ҳаракатланмасдан, стадионни бошқа йўл билан тарк этган. Бу орқали "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 18.7 бандига амал қилинмаган.

"Навбаҳор" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика