Latest news

02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  1 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  5 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0 00:05Европа лигаси. Моуринью жамоаси ғалаба билан бошлади  0 23:50Марокаш терма жамоаси дарвозабони: "Бразилияни мағлуб этиш учун боримизни берамиз"   0 23:38Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”  3 23:20Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик”  6 23:11Амалдаги жаҳон чемпионлари Андижондан уйига равона қилинган учрашувнинг энг ҳиссиётли ГАЛЕРЕЯСИ  0 23:02Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик"  0 22:45АПЛ ярим автоматик оффсайд аниқлаш тизими борасида бир қарорга кела олмаяпти  0 22:13"Милан" ва Тео келиша олмаяпти  1 21:50Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистонликлар келди! Игита етакчилигидаги терма жамоа амалдаги ЖЧ ғолибининг кунини кўрсатди!  16 21:44Февзи Давлетов: “Қизил карточка ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди”  4

“Бухоро” бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади? News

“Бухоро” бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади?

Сарлавҳани ўқиб, ия яна “Бухоро”да бош мураббий ўзгардими, деган ўйга боришингиз аниқ.

 Йўқ, Даврон Файзиев ҳамон бош мураббий сифатида амалда ишлаб келмоқда. Лекин жамоа ичида бош мураббий масаласи бўйича муаммо ҳанузгача очиқлигича қолмоқда. Гап шундаки, “Бухоро” жамоасида раҳбарият ўзгаргач, бош мураббийлик постига Даврон Файзиев таклиф этилди. Ўтган йили “Қўқон-1912”да ёрдам мураббий сифатида фаолият юритиб келган жиззахлик мураббий бу йил ўзини яна бош мураббий сифатида кўришни истаб, “Бухоро”дан тушган таклифга дарҳол лаббай дея жавоб бердида, ишга киришиб кетди. Ваҳоланки, ўтган йили жамоани ярим мавсум бошқарган Жамшид Саидовнинг “Бухоро” билан амалда икки йиллик шартномаси мавжуд эди. Жамоанинг янги хўжайинлари эса Саидов билан ҳамкорликни тўхтатиш мақсадида амалдаги шартномани бир томонлама бекор қилиб, Файзиевни бош мураббий сифатида кенг оммага расман таништириб ишлашига шароит яратиб берди. 

Шундан сўнг Жамшид Саидов бу борада ЎФА футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага шикоят қилган. 

Маълум бўлишича, Жамшид Саидов билан меҳнат шартномасининг бир томонлама бекор қилиниши амалдаги меҳнат қонунчилиги ва регламент талабларига зид равишда амалга оширилган, деб топилган. Шундан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколати доирасида бош мураббийни ишга қайта тиклаш бўйича “Бухоро” клубига тавсия берди. 

Шунга қарамай “Бухоро” жамоаси раҳбарияти бу масалани ҳанузгача ҳал этмасдан келмоқда. 

Маълумот учун, Жамшид Саидовнинг шартномаси 2022 йилги мавсум сўнгига қадар амал қилиши керак эди. “Бухоро” эса шартнома шартларига зид равишда, бош мураббийни ишдан олди. Агар клуб Саидовни ишга тикламаса, унинг 2022 йил 31 декабрь кунига қадар бўлган маошларини тўлиқ тўлаб бериши керак бўлади.

Championat.asia'га маълум бўлишича, “Бухоро” раҳбарияти Жамшид Саидовни шартномаси борлиги туфайли клуб тизимида олиб қолган холда, бошқа лавозимда ишлатмоқчи. Бироқ, мураббий уларнинг бу шартига розилик бермаяпти. Жамшид Жалоловичнинг олдида иккита йўл бор, ёки бош мураббий бўлиш ёки шартномада кўрсатилган икки йиллик ойлик маошини клубдан ундириш. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика