Latest news

19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  0 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  1 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  5 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  13 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  7 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Бускетс: “Рамос дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади” News

Бускетс: “Рамос дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади”

“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Евро-2020 саралаш баҳси доирасида Руминияга қарши кечган баҳс ҳақидаги гапирди.

“Учрашувда биз назоратни йўқотгандек туюлди. Аммо ҳаммаси ундай бўлмади. Биз қўлимиздан келганича вазиятни ўз назоратимида ушлаб турдик. Қизил карточка вазиятни ўзгартириб юборди, аммо ўйлашимча, Кепа бир вазиятда бизни муқаррар голдан қутқарганини айтмасак, дарвозамиз олдида у қадар катта хавф юзага келгани йўқ.

Серхио Рамос эса шунчаки ажойиб футболчи. Термада ҳам, клубида ҳам. У дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Биз у билан бирга ўйнаётганимиздан фахрланамиз”, дея Бускетснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 саралаш баҳслари доирасида Испания термаси сафарда Руминияни 2:1 ҳисобида таслим этди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Серхио Рамос 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Бу билан Рамос терма жамоа сафидаги голлари сонини 21 тага етказди ва Испания терма жамоаси тўпурарлари руйхатининг кучли ўнлигига киришга муваффақ бўлди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика