Рамос ЖЧ-2026да ўйнашни истамоқда. 39 ёшли ҳимоячи "Монтеррей"ни тарк этиб, қишда Европага қайтмоқчи
29 nov 2025 11:47
News
Рамос ЖЧ-2026да ўйнашни истамоқда. 39 ёшли ҳимоячи "Монтеррей"ни тарк этиб, қишда Европага қайтмоқчи
Серхио Рамос шартномаси якунлангач, "Монтеррей"ни тарк этмоқчи.
As нашрининг El Chiringuito нашрига таяниб хабар беришича, ҳимоячи мексикаликлар сафини тарк этишга қарор қилган, аммо фаолиятини якунламоқчи эмас. У Испанияда ёки агар уни қониқтирадиган таклиф олса, Европанинг бошқа давлати клубида ўйнашни хоҳлайди.
Қайд этилишича, Рамоснинг қарорига икки омил таъсир кўрсатган: биринчиси - унинг оиласи учун Пиреней яриморолида Мексикага қараганда қулайроқ, иккинчиси - миллий жамоа сафида жаҳон чемпионатида ўйнаш истаги.
39 ёшли футболчи юқори савияда ва испанча услубга яқин бўлган чемпионатда мунтазам ўйнаса, Европа чемпионлари бош мураббийи Луис де ла Фуэнтени унинг номзодини кўриб чиқишга кўндира олишига ишонмоқда.
Рамос сўнгги марта 2021 йилда Испания терма жамоасида ўйнаган.
Link :
Source : El Chiringuito
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments