Latest news

21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  3 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  0 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  3 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  13 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  15 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  15 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  23 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  247 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3

"Бунёдкор" вакиллари Вадим Абрамов бошчилигида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюришди News

"Бунёдкор" вакиллари Вадим Абрамов бошчилигида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюришди

"Бунёдкор" футбол клуби мухлисларни стадионга жалб қилиш бўйича олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттиради.

Кеча Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига ташриф буюриб, талабалар билан учрашув ўтказган жамоамизнинг навбатдаги манзили Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети бўлди. Худди Сингапур менежментни ривожлантириш институти сингари бу даргоҳ ҳам "Бунёдкор"га жуда яқин, деярли қўшни олийгоҳлардан бири десак муболаға бўлмайди.

Аввалгисидан фарқли равишда университетга ташрифимиз талабалар билан учрашув, ўзаро суҳбат ва савол-жавоблар билан якунига етди. Аммо талабаларнинг миллионлар ўйинига қизиқиши, ўзбек футболига бўлган эътибори, жонкуярлиги тадбирнинг чиройли ўтишини таъминлади.


Талабалар нафақат "Бунёдкор", балки ўзбек футболининг оғриқли нуқталарига оид саволлар билан мурожаат қилишди. Табиийки, барча саволларга батафсил ва қониқарли жавоб қайтарилди. Тадбир якунида университет раҳбариятига эсталик совғалари тақдим қилинди. Талабаларга эса, 31 март куни бўлиб ўтадиган Суперлига доирасидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинига чипталар берилди. Қолаверса, университет футбол жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида ҳам келишувга эришилди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика