Latest news

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  23 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  54 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

“Бунёдкор” ва JAKO компанияси ҳамкорлиги давом этади News

“Бунёдкор” ва JAKO компанияси ҳамкорлиги давом этади

Айни пайтда “Бунёдкор” футбол клуби тижорат директори Айниддин Ғиёсов Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб турибди.
Хабарингиз бор, 2011 йилда “Бунёдкор” футбол клуби ва Германиянинг JAKO компанияси ўртасида икки йиллик шартнома имзоланиб, унга кўра шу вақт мобайнида “қалдирғочлар” мазкур фирма томонидан ишлаб чиқариладиган либослардан фойдаланишлари кўзда тутилган эди. Орадан икки йил ўтиб, келишув муддати ниҳоясига етди.

“Бунёдкор” ФК ва JAKO компанияси ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Германиянинг Франкфурт шаҳрида JAKO компанияси президенти - бошқарув раиси Руди Шрюгель, компания вице-президенти Ханс Веркле ва “Бунёдкор” ФК тижорат директори Айниддин Ғиёсов ўртасидаги муҳокама натижасида янги шартнома имзоланди.

- “Бунёдкор” футбол клубини Осиё қитъасида қандай нуфузга эга эканлигини жуда яхши биламиз. Жамоанинг Осиё Чемпионлар лигасида мунтазам равишда иштирок этиб, ижобий натижалар қайд этаётганидан ҳам яхши хабардормиз. Бундай жамоа билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсандмиз. Айнан “Бунёдкор” орқали JAKO компанияси либослари Осиё бозорида янада оммалашишига ишонамиз, - дейди JAKO компанияси президенти - бошқарув раиси Руди Шрюгель.

- Икки йилдан буён JAKO либосларидан фойдаланиб келяпмиз. Ушбу компания либосларининг сифати ва қулайлиги “Бунёдкор” клубини қониқтиради. Шунингдек, JAKOнинг замонавий дизайни ҳам бошқалардан алоҳида ажралиб туради. Айнан “Бунёдкор” ФК учун тикилаётган либосларни ўз кўзим билан кузатиб чиқдим. Ўйлайманки, “Бунёдкор”нинг янгидан-янги чўққиларни забт этишида ушбу компаниянинг ҳам ўзига хос ҳиссаси бўлади, - дейди “Бунёдкор” ФК тижорат директори Айниддин Ғиёсов.

Демак, “Бунёдкор” ФК ва JAKO компанияси ўртасидаги ҳамкорлик давом этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика