Latest news

23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  10 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  41 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9

“Бунёдкор” тарбияланувчилари “SuperMokh Cup 2015”ни ғалаба билан бошлашди News

“Бунёдкор” тарбияланувчилари “SuperMokh Cup 2015”ни ғалаба билан бошлашди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Малайзия пойтахти – Куала-Лумпур шаҳрида 2002 ва 2003 йилларда туғилган футболчилар ўртасида “SuperMokh Cup 2015” деб номланган мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Бугун турнирнинг биринчи кун учрашувлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ҳар иккала ёш тоифасида иштирок этаётган жамоаларимиз мусобақани ғалаба билан бошладилар.

Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев устозлигидаги 2002 йилда таваллуд топган футболчиларимиз Филиппиннинг “Спеарс” жамоаси дарвозасига жавобсиз еттита тўп киритишди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Испаниянинг “Райо Валекано” ва Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг” жамоалари тарбияланувчилари ўзаро куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 7 декабрь
“С” гуруҳи. 1-тур
12:10. Куала-Лумпур футбол академияси стадиони
“БУНЁДКОР” – “СПЕАРС” (Филиппин) 7:0 (4:0)
Голлар
: Отабек Жўрақўзиев 3та, Шоҳжаҳон Иброҳимов 3та, Жасурбек Жалолиддинов
“Бунёдкор” таркиби: 25.Мўминмирзо Қодиров, 3.Любомир Бондаренко, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 7.Жасурбек Жалолиддинов, 9.Абдурауф Бўриев (С), 10.Шоҳжаҳон Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Аброрбек Нейматов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев, 17.Жасурбек Абдулеков, 19.Фарруҳбек Хожибеков
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Глеб Харин, 2.Абдул-Азиз Илясов, 6.Жўрабек Рихсибоев

“Бунёдкор” U-13 жамоаси эртага 2-тур учрашувлари доирасида Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг” жамоаси билан куч синашади. Бу учрашув “Шоҳ Алам” стадионида маҳаллий вақт билан соат 09:00да (Тошкентда 06:00 бўлади) бошланади.

-------------------

Фурқат Самегов ва Алишер Иброҳимов бошчилигидаги 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз ҳам турнирни ғалаба билан бошладилар. Вакилларимиз Жанубий Кореянинг “Пажу” футбол мактаби тарбияланувчиларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда МСС (Малайзия) жамоаси Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” тарбияланувчиларидан 2:0 ҳисобида устун келди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12. 7 декабрь
“А” гуруҳи. 1-тур
12:10. “Майбанк” футбол академияси. “А” майдони
“ПАЖУ” (Жанубий Корея) – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:1)
Гол:
Пўлатхўжа Холдархонов
“Бунёдкор” таркиби: 1.Хумоюншох Сайётов (С), 4.Сардор Дусебаев, 6.Хусан Мўминов, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 13.Усмонжон Равшанов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 16.Усмонали Абдукаримов, 17.Диёрбек Одилжонов, 20.Ойбек Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: 2.Константин Усов, 3.Зуфаржон Абдубаннопов, 5.Баҳодир Тохиров, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, 9.Саидмурод Каримов, 15.Ўткирбек Раҳимов, 18.Умарали Раҳмоналиев, Умидбек Султонов

“Бунёдкор” U-12 жамоаси 2-тур доирасида маҳаллий МСС жамоаси билан беллашади. Бу учрашув “Майбанк” футбол академиясининг “В” майдони маҳаллий вақт билан соат 08:30да (Тошкентда 05:30 бўлади) бошланади.

Ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиларининг “SuperMokh Sup 2015” мусобақасидаги суратларини томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +2   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика