Latest news

08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  1 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4

"Бунёдкор" "Пахтакор" стадионидаги етти йиллик қора анъанага чек қўядими? News

"Бунёдкор" "Пахтакор" стадионидаги етти йиллик қора анъанага чек қўядими?

Суперлиганинг 13-турнинг марказий учрашуви сўзсиз "Пахтакор" - "Бунёдкор" иштирокидаги Тошкент дербисидир.

Гарчи бугунги кунга келиб ушбу жамоалар ўртасида учрашувлар қизиқарлилиги ва жозибасини бироз йўқотган бўлсада, дерби ўз номи билан дерби. Демак мазкур баҳс олдидан жамоаларнинг ҳолати ва бир қатор қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


Танаффусда қайси жамоа қандай тайёргарлик кўрди?

Питер Хюистра бошчилигидаги "Пахтакор" жамоаси 12 июль санасидан эътиборан қисқа таътилдан сўнг машғулотларга қайтди. Иккинчи даврага тайёргарликни клуб ўзининг Қибрайдаги қароргоҳида ўтказди. Клуб матбуот хизмати расмий телеграм каналида тақдим қилган суратларда машғулотлар Жафар Ирисметов, Собир Ходиев, Ласло Ямбо бошчлигида ўтганини сезиб олиш қийин бўлмади. Бизни ажаблантирган жиҳати жамоа йиғин жараёнида бирорта ўртоқлик учрашувида иштирок этгани йўқ.  "Бунёдкор" эса рақибидан фарқли равишда мавсумнинг навбатдаги қисмига фаол тарзда тайёргарлик кўрди.  Бир қатор назорат ва халқаро ўртоқлик ўйинларида иштирок этди. Мазкур баҳсларда уларга "Хоразм" (4:3), "Олимпик" (1:0), "Алай" (4:1) жамоалари рақиблик қилди. 


Таркибдаги ўзгаришлар

"Пахтакор" мавсум бошида бир қатор футболчилар тарк этганди. Клуб ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш мақсадида Достон Ҳамдамов ва Одил Ҳамробековни қайтарди. Ҳужум чизиғидаги бўшлиқни тўлдириш мақсадида сербиялик Боян Матич таклиф қилинди. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмида у “Партизан” сафида ўйнади, иккинчи даврани эса Грециянинг “Атромитос” клубида ижарада ўтказди. Умумий олганда ўтган мавсум 25та ўйинда 2та голли узатмани амалга оширди. Бутун фаолияти давомида Матич 155та ўйинда, 46та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширган. 

Боян “Пахтакор”га эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Футболчи клуб билан 2021 йил охирига қадар шартнома тузди.  Жамоани Сардор Рашидов, Эрен Дердийок тарк этди. 

"Бунёдкор" эса сезиларли ўзгаришларга қўл ургани йўқ. Фақатгина ҳимоя чизиғига "Навбаҳор"дан Фарҳод Мираҳматов ижарага олинди.


"Бунёдкор" етти йилдан бери "Пахтакор" майдонида ғалаба қозона олмаяпти

 Ҳозиргача ўтказилган 30 беллашувнинг 11тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 9тада баҳсда дуранг ва 10 тасида рақиб ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 38 тўп киритиб, 33 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 - йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Пахтакор" уй учрашувида шундай муваффақиятга эришган. "Пахтакор" ўз майдонидаги баҳсларда 7 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик "Шерлар" тарафида - 21:9. "Бунёдкор" сўнгги маротаба Суперлигада 2013 йил "Пахтакор" стадионида рақибини мағлубиятга учратганди. Ўшанда Боян Миладинович ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган, яна бир голга Олександр Пишур муаллифлик қилганди. "Бунёдкор" кейинги етти йилда "Пахтакор" майдонидан фақат мағлубият билан ортига қайтган. Қуйида сўнгги еттита ўйиндаги натижалар билан танишишингиз мумкин. 


30.06.2013. 12-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 0:2

05.07.2014. 13-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 3:1

31.05.2015. 11-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0

17.09.2016. 22-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:1

26.10.2017. 26-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0

25.05.2018. 13-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0

30.11.2018. 32-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 4:0

31.03.2019. 2-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:1

19.06.2020. 5-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 5:0

P.S: Юқорида фақат Суперлигадаги натижалар келтирилган


Йўқотишлар

Ушбу баҳсда "Бунёдкор"га дисквалификация сабаб Нурилло Тўхтасинов ва Суҳроб Иззатов ёрдам бера олмайди. "Пахтакор"да эса йўқотишлар йўқ. 

Тахминий таркиблар

"Пахтакор": Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Хожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев, Одил Ҳамробеков, Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Диёр Ҳолматов, Шерзод Темиров

"Бунёдкор": Равшан Ягудин, Авазбек Ўлмасалиев, Абдулла Абдуллаев, Давронжон Эргашев, Фарҳод Мираҳматов, Лутфулла Тўраев, Расул Йўлдошев, Одилжон Абдураҳмонов, Фаррух Икромов, Хуршид Ғиёсов, Миржаҳон Мираҳматов


Лутфулла Тўраев: "Пахтакор" майдонида ҳам ғалаба қозониш вақти келди"


Суперлига. 13-тур

“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР”

31 июль. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев. 

Қанот ҳакамлари: Олим Абдувосилов, Руслан Серазетдинов.

Захирадаги ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.


Эслатиб ўтиб жоиз, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йил 5 июль санасидаги эълон қилинган Республика махсус комиссиясининг спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказиш бўйича қарори асосида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади. 

Абдулазиз Искандаров 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика