Latest news

21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  1 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  2 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  6 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  5 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  7 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  2 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  8 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5

"Бунёдкор" - "Пахтакор" 2:3. "Пахтакор" иродали ғалабага эришди News

"Бунёдкор" - "Пахтакор" 2:3. "Пахтакор" иродали ғалабага эришди

Олий лиганинг 26-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
 
                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                    
ЯНГИЛАШ

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 2:3 
Ҳакамлар: 
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Серазетдинов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

"Бунёдкор": Павел Бугало, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Минори Сато, Иван Милошевич, Воҳид Шодиев, Самир Бекрич, Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Акромжон Комилов.
Захира: Акбар Тўраев, Шукурали Пўлатов, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Забиҳилло Ўринбоев, Ҳасан Асқаров, Олег Зотеев.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Егор Кримец, Боян Миладинович, Кахи Махарадзе, Жамшид Искандаров, Игорь Сергеев, Жамшид Болтабоев, Баҳодир Пардаев, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак.
Захира: Никита Рибкин, Шерзодбек Каримов, Анваржон Солиев, Александр Мерзляков, Станислав Андреев, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Сохибов

Голлар: Сардор Рашидов 37, 47 - Сергеев 79,91, Искандаров 88.



90+5. Ўйин якунланди!

90+3. Ўйинга 5 дақиқа вақт қўшиб берилган.

90+2. Игор Сергеев чап оёғида Бугалонинг яқин бурчагига тўпни йўллади!

90+1. ГОООООЛЛ!!! Игор Сергеев! 

90. Мезбонлар дарвозаси олдида пайдо бўлган пала-партишликдан фойдаланган Жамшид ҳисобни тенглаштирди.

89` ГООООЛЛЛ!!! Жамшид Искандаров!

87` Ушбу ўйинни 6758 мухлис стадиондан туриб кузатиб бормоқда.

86` Искандаровга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун Олег Зотеевга сариқ карточка кўрсатилди.

83` Сергеевнинг берган зарбаси ноаниқ бўлди.

80` Жамшид Искандаровнинг ошириб берган тўпини Игор Сергеев Бугало дарвозасига киритди. 

79` ГООООЛ! Игор Сергеев!

77` "Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Самир Бекринчнинг ўрнига Олег Зотеев ўйинни давом эттиради.

74` Меҳмонлар сафида ўзгариш: Жамшид Болтабоев ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди.

72` Симуляция учун Жамшид Болтабоевга сариқ карточка кўрсатилди.

69` Ташаббус "Пахтакор" томонга ўтди.


66` Сардор Рашидовнинг берган кучли зарбасини Лобанов эгаллаб олди.

64` Егор Кримецга сариқ карточка кўрсатилди.

63` Камолиддин Тожиевнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

62` Энди "Бунёдкор"да ўзгариш: Воҳид Шодиев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга туширилди.

59` "Пахтакор" сафида яна бир ўзгариш: Боян Милодинович ўрнига Александр Мерзляков ўйинни давом эттиради.

54` Сардор Собирхўжаевнинг рақиб дарбозаси томон берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

51` Меҳмонлар таркибида ўзгариш: Баҳодир Пардаев ўрнига Станислав Андреев майдонга тушди.

48` Сато Минори ошириб берган тўпни Сардор Рашидов Лобанов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди!

47. ГОООООЛ!!! Яна Сардор Рашидов!

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди!

45+1. Бўлим сўнггида "Пахтакор" футболчилари Жамшид Искандаровнинг фаоллиги эвазига ҳужум уюштиришга ҳаракат қилдилар. Лекин, самарасиз.

45` Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун ҳакам бир дақиқа қўшиб берди. 

42` Кахи Махарадзенинг 16 метрдан берган зарбасини Павел Бугало ушлаб олди.


38` Бекрич ташлаб берган тўпни Рашидов рақиб дарвозабони устидан ошириб ҳисобни очди!

37` ГОООООЛ!!! Сардор Рашидов!

34` Рашидовнинг берган зарбасини Камолиддин Тожиев боши билан қайтарди.

28` Пардаев қулай вазиятни голга айлантира олмади.

23` Рашидовнинг чамаси 35 метрлар узоқликдан жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ чиқди.

19` Дарвоза томон йўналтирилган кам сонли зарбалардан бири. Баҳодир Пардаев жарима майдончаси олдидан Павел Бугало даровозаси томон зарба берди. Ноаниқ.

17` Тўп бир "Пахтакор" вакилларига ўтмоқда, сал кейинроқ эса "қалдирғочлар" томонига. Ўртада ҳар иккала жамоанинг ҳужумлари узилиб қолмоқда.

15` Ҳар иккала дарвозабонлар ҳам ҳозирча ишсиз қолишмоқда.

13` Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

11` Жамоалар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратишда бироз оқсашмоқда.

10` Самвел Бабаян ва Сергей Лушан учрашувни тик турганча кузатиб боришмоқда.

8` "Бунёдкор" бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин Рашидовнинг етказиб берган тўпини Лобанов эгаллаб олди.

7` "Бунёдкор" ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Сато Минори тўпни Воҳид Шодиевга ташлаб бермоқчи бўлди. Лекин ҳимоячилар уни ўйлаган режасини пайқаб қолишди.

6` Баҳодир Пардаев бугун ўзининг собиқ жамоасига қарши тўп сурмоқда. Унинг учун бугунги ўйин анча принципиал аҳамиятга эга.

5` Баҳодир Пардаевнинг жарима майдончасига еткзиб берган тўпи ноаниқ кўриниш олди.

4` "Пахтакор" бурчак тўпи ишлаб олди.

3` Ўйин темпи юқори эмас.

2` Майдон эгалари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди. Ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Владимир Козак бугунги ўйинда чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилиши кўзда тутилган.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лиганинг сўнгги туридан ўрин олган Тошкент дербисида "Бунёдкор" - "Пахтакор" жамоалари ўзаро куч синашишади. Ушбу беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн репортажимизни бошлаймиз.  

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 2:2 
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Серазетдинов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

"Бунёдкор": Павел Бугало, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Минори Сато, Иван Милошевич, Воҳид Шодиев, Самир Бекрич, Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Акромжон Комилов.
Захира: Акбар Тўраев, Шукурали Пўлатов, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Забиҳилло Ўринбоев, Ҳасан Асқаров, Олег Зотеев.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Егор Кримец, Боян Миладинович, Кахи Махарадзе, Жамшид Искандаров, Игорь Сергеев, Жамшид Болтабоев, Баҳодир Пардаев, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак.
Захира: Никита Рибкин, Шерзодбек Каримов, Анваржон Солиев, Александр Мерзляков, Станислав Андреев, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Сохибов


Голлар: Сардор Рашидов 37, 47 - Сергеев 79, Искандаров 88.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика