"Бунёдкор" - "Пахтакор" 2:3. "Пахтакор" иродали ғалабага эришди
07 ноя 2014 15:56
Янгиликлар
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 2:3. "Пахтакор" иродали ғалабага эришди
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 2:3
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Серазетдинов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
"Бунёдкор": Павел Бугало, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Минори Сато, Иван Милошевич, Воҳид Шодиев, Самир Бекрич, Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Акромжон Комилов.
Захира: Акбар Тўраев, Шукурали Пўлатов, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Забиҳилло Ўринбоев, Ҳасан Асқаров, Олег Зотеев.
"Пахтакор": Александр Лобанов, Егор Кримец, Боян Миладинович, Кахи Махарадзе, Жамшид Искандаров, Игорь Сергеев, Жамшид Болтабоев, Баҳодир Пардаев, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак.
Захира: Никита Рибкин, Шерзодбек Каримов, Анваржон Солиев, Александр Мерзляков, Станислав Андреев, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Сохибов
Голлар: Сардор Рашидов 37, 47 - Сергеев 79,91, Искандаров 88.
90+5. Ўйин якунланди!
90+1. ГОООООЛЛ!!! Игор Сергеев!
90. Мезбонлар дарвозаси олдида пайдо бўлган пала-партишликдан фойдаланган Жамшид ҳисобни тенглаштирди.
89` ГООООЛЛЛ!!! Жамшид Искандаров!
83` Сергеевнинг берган зарбаси ноаниқ бўлди.
79` ГООООЛ! Игор Сергеев!
77` "Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Самир Бекринчнинг ўрнига Олег Зотеев ўйинни давом эттиради.
66` Сардор Рашидовнинг берган кучли зарбасини Лобанов эгаллаб олди.
62` Энди "Бунёдкор"да ўзгариш: Воҳид Шодиев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга туширилди.
47. ГОООООЛ!!! Яна Сардор Рашидов!
46` Иккинчи бўлим бошланди!
Биринчи бўлим якунланди!
45+1. Бўлим сўнггида "Пахтакор" футболчилари Жамшид Искандаровнинг фаоллиги эвазига ҳужум уюштиришга ҳаракат қилдилар. Лекин, самарасиз.
38` Бекрич ташлаб берган тўпни Рашидов рақиб дарвозабони устидан ошириб ҳисобни очди!
37` ГОООООЛ!!! Сардор Рашидов!
34` Рашидовнинг берган зарбасини Камолиддин Тожиев боши билан қайтарди.
28` Пардаев қулай вазиятни голга айлантира олмади.
23` Рашидовнинг чамаси 35 метрлар узоқликдан жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ чиқди.
19` Дарвоза томон йўналтирилган кам сонли зарбалардан бири. Баҳодир Пардаев жарима майдончаси олдидан Павел Бугало даровозаси томон зарба берди. Ноаниқ.
17` Тўп бир "Пахтакор" вакилларига ўтмоқда, сал кейинроқ эса "қалдирғочлар" томонига. Ўртада ҳар иккала жамоанинг ҳужумлари узилиб қолмоқда.
15` Ҳар иккала дарвозабонлар ҳам ҳозирча ишсиз қолишмоқда.
13` Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
11` Жамоалар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратишда бироз оқсашмоқда.
10` Самвел Бабаян ва Сергей Лушан учрашувни тик турганча кузатиб боришмоқда.
8` "Бунёдкор" бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин Рашидовнинг етказиб берган тўпини Лобанов эгаллаб олди.
7` "Бунёдкор" ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Сато Минори тўпни Воҳид Шодиевга ташлаб бермоқчи бўлди. Лекин ҳимоячилар уни ўйлаган режасини пайқаб қолишди.
6` Баҳодир Пардаев бугун ўзининг собиқ жамоасига қарши тўп сурмоқда. Унинг учун бугунги ўйин анча принципиал аҳамиятга эга.
5` Баҳодир Пардаевнинг жарима майдончасига еткзиб берган тўпи ноаниқ кўриниш олди.
4` "Пахтакор" бурчак тўпи ишлаб олди.
3` Ўйин темпи юқори эмас.
2` Майдон эгалари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди. Ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти.
1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Владимир Козак бугунги ўйинда чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилиши кўзда тутилган.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...
- Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.
- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лиганинг сўнгги туридан ўрин олган Тошкент дербисида "Бунёдкор" - "Пахтакор" жамоалари ўзаро куч синашишади. Ушбу беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн репортажимизни бошлаймиз.
- Учрашув соат 14:00да бошланади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 2:2
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Серазетдинов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
"Бунёдкор": Павел
Бугало, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Минори Сато, Иван Милошевич,
Воҳид Шодиев, Самир Бекрич, Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев,
Достонбек Ҳамдамов, Акромжон Комилов.
Захира: Акбар Тўраев, Шукурали Пўлатов, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Забиҳилло Ўринбоев, Ҳасан Асқаров, Олег Зотеев.
"Пахтакор": Александр
Лобанов, Егор Кримец, Боян Миладинович, Кахи Махарадзе, Жамшид
Искандаров, Игорь Сергеев, Жамшид Болтабоев, Баҳодир Пардаев, Камолиддин
Тожиев, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак.
Захира: Никита Рибкин, Шерзодбек Каримов, Анваржон Солиев, Александр Мерзляков, Станислав Андреев, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Сохибов
Голлар: Сардор Рашидов 37, 47 - Сергеев 79, Искандаров 88.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар