Latest news

16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  0 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  15 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин” News

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳси олдидан. Хайрулла Холиқов: “Қосимовсиз ўтадиган ўйин”

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашуви билан олий лиганинг 3-турига старт берилади.
Бу турдан ўрин олган бошқа ўйинлар шанбага қўйилган. “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” ўртасидаги ўйин турнир жадвали пешқадамлари ўртасидаги тўқнашув ҳисобланади.

Айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳисобида 6 очкодан мавжуд. “Олмалиқ” аввалги икки турни ўз майдонида ўтказиб, “Металлург” (3:2) ва “Сўғдиёна” (4:2) устидан ғалаба қозонди. Демак, бугунги баҳс жамоанинг жорий чемпионатдаги илк сафари бўлади.

“Бунёдкор” эса ўз майдонида “Қизилқум”ни 2:1, сафарда “Машъал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва шу тариқа 6 очко жамғарди. Фақат тўплар нисбатига бўйича “Олмалиқ” турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги беллашувни “Бунёдкор” бош мураббий Миржалол Қосимовсиз ўтказади. Чунки Қосимов миллий терма жамоа устози сифатида Австралияга кетганди ва бизга маълум бўлишича, мураббий у ердан тўғри Эронга йўл олади. Чунки “Бунёдкор” ОЧЛнинг кейинги турини сафарда “Фулад”га қарши ўтказади.

“Олмалиқ” аввалги икки ўйинда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборди. Бу эса жамоанинг ҳимоясида муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, дарвозабон Мақсатмурот Шомуродов ҳам бир қатор хатоларга йўл қўйяпти. Катта эҳтимол билан бугун меҳмонлар дарвозасини Умид Хонимқулов қўриқласа керак. “Олмалиқ”нинг аввалги икки ўйинида гол урган футболчилар: Шерзод Ҳакимов (3та), Дилявер Абибуллаев (2та), Диёр Туропов ва Обид Жўрабоев.

“Бунёдкор” эса аввалги икки учрашувда 4та тўп киритиб, ўз дарвозасидан битта гол ўтказди. Шунда ҳам жамоа 1-турда пенальтидан гол ўтказди. “Қизилқум” ярим ҳимоячиси Элдор Бойматов 11 метрлик зарбадан унумли фойдаланди. “Бунёдкор” сафида шу пайтгача Воҳид Шодиев 2та, Анвар Бердиев билан Дилшод Жўраев биттадан тўп киритишди.

Албатта, кўпчилик учун “қалдирғочлар”нинг бош мураббий Миржалол Қосимовсиз қандай ўйин намойиш этиши қизиқ бўлса керак. Бундан ташқари, Шквирин бошчилигидаги жамоа ҳам жиддий қаршилик кўрсатиши турган гап. Яна икки кундан сўнг “Пахтакор” ўз майдонида тўп суришини инобатга олсак, бугунги баҳс “Жар”га кўчирилган. Соат 17:00да бошланадиган ўйинни Владислав Цейтлин бошқариб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика