Latest news

23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  93 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми? News

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми?

Тарихда 2-бор аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларини ўтказиляпти.

2019 йилда 4 мамлакат жамоалари (шарқ минтақаси) иштирокида илк мавсуми ўтган турнир пандемия туфайли 2020 йилда ўтказилмади. ОФК турнир иштирокчилари сонини 2021 йилда 8, 2023 йилга бориб 12, 2025 йилда эса 16 тага чиқаришни режа қилган.

2021 йилги мавсум 7 ноябрь куни старт олади. Унда шарқий минтақа вакиллари иштирок этишдан бош тортгани туфайли мусобақа ғолиби ғарбнинг 4 клуби ўртасида аниқланади:

1. "Бунёдкор-W" (Ўзбекистон)

2. “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

3. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон)

4. “Амман клуб” (Иордания)

Барча баҳслар марказлашган тарзда Иорданиянинг энг жанубида жойлашган Ақаба шаҳрида 2021 йил 7-13 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Олий Лиганинг 2020 йилги ғолиби сифатида "Бунёдкор" аёллар жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

"Қалдирғочлар” иштирокидаги учрашувлар тақвими:

07.11. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон) - “Бунёдкор”

10.11. “Бунёдкор” - “Амман клуб” (Иордания)

13.11. “Бунёдкор” - “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

Championat.asia'га маълум бўлишича, “Бунёдкор” жамоасининг 37 кишидан иборат делегацияси (23 нафари футболчилар) мусобақага 3 ноябрь куни Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба маршрути билан йўл олиши режалаштирилмоқда. Қайтиш 14 ноябрга мўлжалланган.

Маълумот учун, “Бунёдкор-W” ўзбек футболи тарихида аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган юртимизнинг биринчи жамоаси бўлади. Ақаба шаҳрида ўтадиган турнир ҳақидаги маълумотлар ва футболчилар билан интервьюларни сайтимиз орқали кузатиб боринг!

"Аёллар одам эмасми?" (мақола)

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика