Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Бунёдкор” кичкинтойлар фестивалида ҳам фаол News

“Бунёдкор” кичкинтойлар фестивалида ҳам фаол

Маълумки, 10 ёшдан кичик бўлган болалар “Бунёдкор” футбол мактабига ҳеч қандай имтиҳонларсиз қабул қилинади.
Шунингдек, улар натижа талаб этиладиган мусобақаларда иштирок этишмайди. Фақат турли фестиваллар ва тенгдошлари билан ўртоқлик ўйинлари орқали кичкинтойлар ўз маҳоратларини ошириб боришади.

Яқинда “Бунёдкор” БЎФМ нинг 8 ёшли кичкинтойлари кетма-кет 2 фестивалда иштирок этишди. Дастлаб машҳур футболчи ва мутахассис Акмал Азизхўжаев хотирасига бағишланган турнирда Абдумалик Рахимов шогирдлари ўз тенгдошлари билан қуйидаги натижаларни қайд этишди: “Пахтакор” – 3:0, БЎСМ-30 – 2:0, “Спартак”-2 – 7:0, “Спартак-1” – 0:2.

Сўнгра, оммавий футбол кунига бағишланган турнирда ҳам айнан шу кичкинтойлар қатнашишди. Фестивалнинг қизиқ томони, унда натижа муҳим бўлмаганлиги сабабли қизлар жамоалари ҳам иштирок этишди. Кичкинтой “қалдирғочлар” натижалари: “Пахтакор” – 4:0, БЎСМ-30 (қизлар) – 2:0, “Насаф” – 5:0, “Спартак” – 0:1.

Юқорида таъкидлаганимиздек, бу фестивалларда натижа бирламчи бўлмаган. Ёш футболчилар илк маротаба жамоавий ўйин нималигини ҳис қилишди. Улар берилиб ўйнашди ва ота-оналари олдида ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга интилишди. Киритилган ҳар бир гол уларга завқ-шодлик бағишлаган бўлса, мағлубиятдан сўнг кўз ёшлар ҳам бўлди. Лекин бу уларнинг футболчилик фаолиятидаги илк қадам. Ҳозирча улар миллионлар ўйинидан фақат завқ олишсин, тобланишсин. Акаларидан ўрнак олишсин. Улар майдонда ўз сўзларини айтадиган пайт, клуб шаъни учун тўп суриш вақти ҳали келади...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика