Latest news

11:42Диёр Холматов: "Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди"  1 11:24“Бавария“ Бундеслидаги асосий рақибларидан бирининг ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр  0 11:13“Арсенал“ “Ман Сити“нинг икки футболчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  5 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  8 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  10 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  12 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4

"Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин News

"Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин

Давралар оралиғида Суперлигада бир қатор қайноқ трансферлар амалга ошиши кутилмоқда.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси "Бунёдкор"нинг чап қанот ҳимоячиси Акром Комиловнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" трансфер ойнаси очилганда чап қанотни кучайтиришни мақсад қилмоқда. Маълумотларга кўра, "Пахтакор" ёзда "Бунёдкор"дан Акром Комиловнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкин.

Айни шу масалада Акром Комилов билан боғланганимизда, "қалдирғочлар" ҳимоячиси ушбу қизиқишни тасдиқлади. Лекин ҳали ушбу трансфер масаласи расман ҳал этилмаганини таъкидлади. Акром Комилов "Бунёдкор" билан йил якунига қадар амалда шартномаси борлиги ва агарда "Пахтакор" уни сотиб олмоқчи бўлса, унда клуб билан ҳам боғланиши лозимлигини билдирди.

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов "Насаф"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоанинг молиявий ҳолатини тиклашга ёрдам бериши мумкин бўлган ҳар қандай қизиқарли таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканликларини маълум қилганди.

"Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисини сотиб олмоқчи

Rating: -55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика