Latest news

09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  1 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  4 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  30 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  10

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори махсус сертификат билан тақдирланди News

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори махсус сертификат билан тақдирланди

2019 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинган эди.

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев 2020 йилнинг май ойида Республика миқёсида ўтказилган «Ўзбекистондаги илмий-амалий тадқиқотлар» мавзусидаги 16-кўп тармоқли илмий конференцияда фаол иштирок этгани учун махсус сертификат билан тақдирланди.

Улуғбек Мирзаев ушбу илмий конференцияда футбол клублари бюджетининг даромадларига оид қисми, яна ҳам аниқроғи, «Халқаро тажриба мисолида спорт клубларини тижоратлаштиришнинг инновацион механизмларига баҳо бериш» мавзусида қатнашди.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинган эди. Мазкур фармонда футбол клубларини тижоратлаштириш, ўзини-ўзи молиялаштириш, босқичма-босқич хусусий секторга сотиш масалалари устувор вазифа қилиб белгиланган. «Бунёдкор» футбол клуби бош директори, давлат раҳбарининг фармонига монанд равишда, шу кунларда футбол клублари бюджетларининг даромадлар қисмини такомиллаштириш ва ривожлантиришга оид илмий изланишлар олиб бормоқда. Юқорида айтиб ўтилган конференцияда, ушбу илмий изланишларнинг бир қисми сифатида, ўзининг чиқиши билан иштирок этган Улуғбек Мирзаев конференция ташкилотчилари томонидан муносиб равишда эътироф этилди.

Илмий мақоланинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика