Latest news

09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  2 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  2 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8

“Бунёдкор” ФК аккредитация жараёнини бошлади News

“Бунёдкор” ФК аккредитация жараёнини бошлади

“Бунёдкор” ФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади.

Хабарингиз бор, “қалдирғочлар” 9 февраль санасида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма берувчи, битта ўйинлик баҳсни Тошкентда БААнинг “Ал-Шабаб” клубига қарши ўтказади. Агарда “Бунёдкор” баҳсни ўзи учун ижобий якунласа, у ҳолда жамоамиз гуруҳ баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

“Бунёдкор”нинг уй учрашув(лар)ида ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманлари, ишлаш учун қулай қилиб жиҳозланган медиа-трибуна, беллашувга оид материаллар тарқатиладиган ва қаламкашлар ишига мувофиқ таъминланган матбуот маркази, беллашув қатнашчилари билан бевосита суҳбат қуриш жойи бўлмиш микст-зона ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 20 январдан 1 февралга қадар қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Бунёдкор” ФК матбуот хизматига ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 3,5х4,5 ҳажмдаги фотосурат ва паспортдан нусха тақдим этишлари сўралади. Ҳужжатлар media@fcbunyodkor.com манзилида электрон шаклда қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун “Бунёдкор” ФК матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин. Телефон: (+998 71) 230 40 59

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика