Latest news

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  50 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  30 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

"Бунёдкор" бош директори: "Хавотир олиш ўринсиз, ваҳимага асос йўқ" News

"Бунёдкор" бош директори: "Хавотир олиш ўринсиз, ваҳимага асос йўқ"

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳақида маълумот берди.

Унда айтилишича, "қалдирғочлар" томонидан жами 393 нафар ходимларга нисбатан октябрь ойи учун 1 млрд 532 миллион 216 минг сўм миқдоридаги ойлик маошлари тўлаб берилиши кечиктирилган. Бу ҳақда жамоанинг бош директори Улуғбек Мирзаевнинг муносабати билан қизиқдик.

"Бунёдкор"да молиявий муаммолар юзага келаётгани тўғрисида қатор янгиликлар эълон қилиняпти. Уларнинг нимага асосланаётганига ҳайрон қоляпмиз. Чунки ваҳима қилишга арзигулик ҳолат эмас. Тўғри, ходимларга октябрь ойи учун иш ҳақини тўлаб беришимиз керак. Лекин бу борада бош ҳомий — "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан биргаликда барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Айни пайтда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетяпти. Тез орада барчага октябрь ойи учун иш ҳақи тарқатилади.

Биз учун футбол мавсуми якунланганидан хабарингиз бор. Охирги ўйинлар учун мукофот пуллари ҳам имкон қадар тез берилади. Айтишим мумкинки, ваҳима қиладиган ҳеч нарса йўқ. Клубда барчаси жойида. Ўзбекистондаги барча жамоалар шундай кунларни бошдан ўтказишини биламиз. Биздан ҳам қийинроқ вазиятда бўлганлар бор. Бироқ, фақат "Бунёдкор" жамоаси ҳақида бундай маълумотлар тарқатилаётгани ҳайрон қолдиряпти. Бу кимгадир керакми? Билмадим. Барча мухлисларга дадил айтишим мумкинки, бизда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Йилни молиявий томондан жуда яхши тугатяпмиз. Шу туфайли "Ўзбекнефтгаз" АЖга, унинг раиси ва клубимиз президенти Меҳриддин Абдуллаевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. 

Барчаси яхши, жамоамиз келаси мавсумга ҳам пухта тайёргарлик кўради. Бу борадаги хавотирлар асло ўринсиз", — дейди "қалдирғочлар" бош директори У. Мирзаев.

Rating: -17   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика