Latest news

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  2 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  8 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  12 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  9 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  31 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларининг тантанали тақдирлаш маросимидан репортаж News

"Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларининг тантанали тақдирлаш маросимидан репортаж

Бугун пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да "Бунёдкор" клуби академиясининг тақдирлаш маросими ташкиллаштирилди.

Тадбирни ЎФА фахрийлар бўлими раҳбари Тўлаган Исоқов кириш сўзи билан очиб берди. 

"Сизларга ҳавас қиламан. Бизнинг вақтда бундай имкониятлар, шароитлар бўлмаган. Ота-оналардан илтимос қилиб қоламан, фарзандларингни қўлидан телефонни олиб қўйинглар. Футбол оғир ўйин, унда муваффақиятга эришиш учун катта меҳнат қилиш керак. Меҳнат қилган бола албатта ютуқларга эришади ва бу орқали оиласини таъминлайди. Ўйлайманки, сизлар ўзбек футболини келажагига айланасизлар",- дейди Тўлаган Исоқов.






Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев академия раҳбари ўринбосари Баҳодир Маҳкамовга ОФКнинг икки юлдузли мақомини берганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тортиқ қилди. Яқинда бу ёруғ оламни тарк этган "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси Диёр Раҳимқулов ҳам ёдга олинди


Бокс спорт тури бўйича Муҳаммадқодир Абдуллаев, Муроджон Аҳмадалиев, Абдумалик Халаков, Мадиёр Саидраҳимов ёш футболчиларга медаллар топширишди. 

Муҳаммадқодир Абдуллаев: - Авваллари бокчилар ўртасида жаҳон чемпиони бўлиш ҳам қийин эди, аммо сўнгги йилларда бу одатий ҳолга айланди. Олимпиада ва жаҳон чемпиони бўлиш биз учун мураккаблигини йўқотди. Энди навбат сизларга! Бунёдкор тарбияланувчиларидан жаҳон чемпиони чиқсин! Бунинг учун фақат ва фақат меҳнат қилинглар!

Муроджон Аҳмадалиев: - Футболнинг меҳнати осон эмаслигини жуда яхши биламан. Чунки ўзим боксдан олдин футбол билан шуғулланганман. Муваффақиятга эришиш учун фақат меҳнат қилинглар. Устозларинг, ота-оналарингни айтганларига қулоқ солинглар

 

Маросимга меҳмон сифатида клубнинг собиқ футболчилари ва тарбияланувчилари Рустам Ашурматов, Сардор Азимов, Акром Комилов, Забиҳилло Ўринбоев иштирок этишди.  Залдагиларга айни пайтда хорижда бўлиб турган Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровнинг видео табриги қўйиб эшиттирилди. 

Забиҳилло Ўринбоев: - Укаларим, меҳнат қилишдан тўхтаманглар. Ҳаммаси ўз қўлларингда. Мураббийларнинг айтганини қилинглар! Меҳнат билан юқори натижаларга эришасизлар.


Ёш футболчиларга чемпионлик медаллари ва эсдалик совғалари топширилди. 


Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси бош котиби Нодирхўжа Юлдашев Бунёдкор-2005 устози Жамолиддин Раҳматуллаевни саҳнага таклиф этиб, мураббийга ассоциациянинг махсус кубогини топширди. Шунингдек клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга  йил ҳамкори совринини топширди.


Тожикистондан "Истиқлол" клуби мураббийи Фарруҳ Бердиев ташриф буюрди ва томонлар эсдалик совғалари алмашишди. 


Рустам Ашурматов ўзи тўп сураётган Жанубий Кореянинг "Гванжу" жамоасининг либосини эсдалик учун клуб директори Улуғбек Мирзаевга топширди.



2022 йилдан бошлаб "Бунёдкор"нинг барча ёшдаги жамоалари мазкур тўплардан фойдаланишади. Эндиликда клубда тўп билан боғлиқ муаммо бўлмайди.

 




Абдулазиз Искандаров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика