Latest news

16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  3 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  7 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4

"Бунёдкор" академия тарбияланувчиларини тантанали тарзда тақдирлайди News

"Бунёдкор" академия тарбияланувчиларини тантанали тарзда тақдирлайди

"Бунёдкор" футбол клуби 2021 йил якунларига кўра, медаль қўлга киритган академия тарбияланувчиларини 14 декабрь куни байрамона тарзда тақдирлайди.

"Келаётган ҳафтада "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларини катта тантанали маросим кутмоқда. 14 декабрь (сешанба) куни республикамиздаги энг кўркам санъат саройларидан саналмиш, пойтахтимизнинг энг марказида – Мустақиллик майдони яқинида жойлашган, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тасарруфидаги “YOSHLAR IJOD SAROYI”да “Бунёдкор” футбол клуби академияси тарбияланувчиларининг 2021 йилги футбол мавсуми якунларига бағишланган тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтади. Маросимда бу йил ўз расмий мусобақаларида энг юқори ўринларни эгаллаган жамоалар тақдирланадилар.

Ёш футболчиларни табриклагани футболимизнинг таниқли намоёндалари, легионер ўйинчиларимиз, “Бунёдкор” Академиясидан етишиб чиққан бир қанча машҳур чарм тўп усталари, эл суйган санъаткорлар, дунёга донғи кетган чемпион боксчиларимиз ва бошқалар ташриф буюрадилар.

Байрамга Академиянинг барча уч – “А”, “В” ва “С” тоифалардаги барча гуруҳлар аъзолари таклиф этиладилар. Болалар бемалол ҳатто ота-оналари билан бирга келишлари ҳам мумкин.

Нимаики қилинаётган бўлса, барча-барчаси ёш футболчилар учун, уларнинг порлоқ келажаги учун!

Демак, 14 декабрь (сешанба), “YOSHLAR IJOD SAROYI”, соат 15:00да", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика