Latest news

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  26 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  6 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади News

Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади

Бугун Германия Бундеслигасида 5-тур ўйинлари старт олади.

Немис чемпионати гегемони "Бавария" Мюнхенда "Аугсбург"ни қабул қилади. Дастлабки 4та турда 4та ғалабага эришган Нико Ковач бошчилигидаги жамоа ҳафта ўртасида ҳам ғалабага эришиб мухлисларини хурсанд қилишга уринади.

Охирги 7та ўзаро ўйинда "Бавария" "Аугсбург"ни фақат мағлуб этган. Сўнгги бор 2015 йил "Аугсбург" сенсацион тарзда Мюнхендан 3 очко билан қайтган эди. Бугунги куннинг марказий ўйини Бременда бўлиб ўтади. Унда ушбу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамаган икки клуб "Вердер" ва "Герта" тўқнаш келади.



Ҳужумчи Ведад Ибишевич етакчилигидаги "Герта" 10 очко билан иккинчи, Клаудио Писарро бошчилигидаги "Вердер" 8 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. "Герта" ярим ҳимоячиси Ондрей Дуда 4та ўйинда 4та гол уриб ҳозирда Бундеслигада тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистонда туғилган Антон Вальдемар ўйнаётган "Ганновер" ўз мухлислари қаршисида ўтган ҳафта ЕЧЛ гуруҳ босқичида дебют қилган "Хоффенхайм"ни қабул қилади.

Германиянинг амалдаги вице-чемпиони "Шальке-04" учун янги мавсум дахшатли даражада омадсиз тарзда бошланди - 4та ўйин, 4та мағлубият ва мусобақа жадвалида сўнгги ўрин. Бугун Доменико Тедеско бошчилигидаги жамоа "Фрайбург" меҳмони бўлишади. 


Бундеслига. 5-тур. Мусобақа жадвали
25 сентябрь.
21:30 "Вердер" - "Герта"  ("Матч ТВ. ФУТБОЛ 2" LIVE)
23:30 "Бавария" - "Аугсбург" ("Матч ТВ. ФУТБОЛ 2" LIVE)
23:30 "Ганновер" - "Хоффенхайм"
23:30 "Фрайбург" - "Шальке-04"

*Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика