Latest news

20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 20:20Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 (матнли трансляция)  6 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  6 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  3 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади News

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади

Куни кеча Гамбург шаҳрида Немис Футбол Иттифоқи (НФИ) нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда келаси мавсум учун бундеслига ва  Германия Кубоги мусобоқалари тақвими тасдиқланди.

Йиғилиш қарорига кўра 2014-2015 мавсум келаси йилнинг 22 август куни старт оладиган бўлди. 17-турдан сўнг, 19 декабрдан бошлаб жамоалар қишги таътилга чиқишади ва у 2015 йилнинг 30 январига қадар танаффус бўлади. Бундеслиганинг сўнгги тур учрашувлари эса 2015 йил 23 май куни бўлиб ўтиши белгиланди. Мавсум якунида бўлиб ўтадиган ўтиш турнири санаси 27 май ва 3 июнь кунлари оралиғи этиб белгиланди. Ушбу минитурнирда бундеслигада сўнгги 3та ўринни банд этган жамоалар иккинчи бундеслиганинг дастлабки 3та поғонани эгаллаган жамоаларига қарши баҳс юритадилар.

Германия Кубоги мусобоқаси тақвимига ҳам бироз ўзгартириш киритилди. Унга кўра янги мавсумда кубок учрашувларининг биринчи давраси 15-18 август кунлари бўлиб ўтади. Иккинчи давра ўйинлари бўлса 28-29 октябрь санасига белгиланган. Кейинроқ 2015 йилнинг 3 ва 4 март кунлари 1/8 финал учрашувлари ўтказилади. Чоракфинал 7-8 апрель, ярим финал эса 28-29 апрель кунлари бўлиб ўтадиган бўлди. Германия Кубоги финал учрашуви 30 май куни Берлиндаги "Олимпиаштадион"да ўтказиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан бир ҳафта кейин айнан шу стадионда Чемпионлар Лигаси финал ўйини ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика