Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

"Бундай ҳолат бўлганидан кўра вақтида хайрлашган яхши". Глишич нима учун "Динамо"дан кетди? News

"Бундай ҳолат бўлганидан кўра вақтида хайрлашган яхши". Глишич нима учун "Динамо"дан кетди?

Қишки трансферлар вақтида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига босниялик легионер Александр Глишич келиб қўшилган эди.

Лекин яқинда биринчи давра тугамасиданоқ футболчи ва клуб ўртасида келишув бекор қилинди. Хўш, унинг жамоани эрта тарк этиши нима билан боғлиқ? Championat.asia мухбири Абдулазиз Искандаров шу ва бошқа саволлар юзасидан Глишич билан боғланди. 

- Александр очиғи ҳали мавсум ўртасига келмасдан жамоа билан хайрлашишга қарор қилдингиз. Очиғи ушбу ҳолат кўпчиликни ўйлантириб қўйди...

- Ҳа, биз шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилдик. Балки буни ҳеч ким кутмагандир. Аммо футболда бўлиб турадиган ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин. Якунда шундай йўлни танлашни лозим топдик.

- Клуб, мураббий ёки раҳбарият билан боғлиқ ички муаммолар бор эдими?

- Шахсан менда ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айта оламан. Шунчаки бошидан жамоага кўника олмадим. Бундай ҳолат бўлганидан кўра, хайрлашган афзалроқ.

- Жамоа мавсумга яхши тайёргарлик кўрганди. Лекин натижалар яхши эмас. Легионер сифатида буни қандай изоҳлайсиз?

- "Динамо" жуда катта ва ажойиб мухлисларга эга жамоа эканлигига гувоҳ бўлдим. Улар турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллашга муносибдир. Умид қиламанки, жамоа мавсумни яхши якунлайди. Футболчиларнинг салоҳияти юқори. 

- Балки футболчилар руҳий "чуқурлик"дан чиқа олмаётгандир...

- Қайсидир маънода тўғри. Лекин футболда мағлубиятлар бор нарса. Муҳими ўриндан қайта тура олиш.

-  "Динамо"да кутилганидек ўйнай олмадингиз...

- Албатта ўз ўйинимдан қониқмадим.  Чунки кўпроғига қодирман. Афсусдаман. Лекин бу -  футбол.  Нима ҳам дердим. Жамоадан яхши хотиралар қолди.  Ёмон кунларни эса тезроқ унутаман, деб ўйлайман.  

- Кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозирда оилам даврасида бўлмоқчиман.  Икки кун олдин қиз фарзандлик бўлдим. Индивидуал шуғулланишда давом этаман.  Ёзда таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Келажакда яна Ўзбекистонда кўришишимизга ишонаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика