Latest news

12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  10 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  0 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  8 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  5 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  5 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  4 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  10 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  28 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  10

БУМ! Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи News

БУМ! Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи

Куни кеча Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилоятида Марказий Осиёнинг туркийзабон давлатлари футбол ассоциациялари мутасаддилари иштирокида саммит бўлиб ўтди.

Ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилган учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган ушбу учрашувда томонлар ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақиятли ривожланишининг асосий омиллари инфратузилмани яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва етарли маблағ билан таъминлаш эканини таъкидлаб, ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақияти минтақа учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар.

Бундан ташқари, футболчилар ва ҳакамлар йиғинларини ўтказиш учун зарур бўлган инфратузилмани барпо этиш бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Йиғилиш иштирокчилари халқаро миқёсдаги турнирларни, жумладан, турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини биргаликда ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари Адилет Барменқулов йиғилиш чоғида Ўзбекистон билан биргаликда 2034 йил катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш режасини ўртага ташлади. Сўнгги йилларда икки федерация ўртасидаги дўстона алоқалар юқори босқичга чиқаётганини терма жамоалар ва клубларимиз ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари ташкил этилаётгани билан боғлаш мумкин.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика