Latest news

00:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:0 (Матнли трансляция)  1 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  3 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  9 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3

Бугун Тошкентдаги "International" меҳмонхонасида ОФК Ижроқўмининг йиғилиши бўлиб ўтади News

Бугун Тошкентдаги "International" меҳмонхонасида ОФК Ижроқўмининг йиғилиши бўлиб ўтади

Tags :  ОФКЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Россиядаги Жаҳон чемпионати пайтидаги учрашувлари чоғида ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш учун келишиб олишган эди.

Шу муносабат билан 24-25 сентябрь кунлари ФИФА ҳамда ОФКнинг мартабали меҳмонлари, хусусан ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ҳамда Бош котиб Дато Виндсор Жон бошчилигидаги делегация аъзолари пойтахтимизга ташриф буюришгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун пойтахтимиз ўзбек футболи тарихида биринчи маротаба бундай тадбирга мезбонлик қилмоқда. ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши айнан юртимизда ўтказилиши, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб бериши шубҳасиз.

ОФК Ижроқўмининг йиғилиши Тошкент шаҳридаги "International" меҳмонхонасида бугун соат 15:00да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика