Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Бугун Тожикистон Баҳрайн билан ўртоқлик учрашуви ўтказади News

Бугун Тожикистон Баҳрайн билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Бугун Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Тожикистон терма жамоаси 23 нафар футболчи билан Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрига етиб борди. Манамада жамоа ихтиёрига Болгариянинг «Дунав» клубидан Искандар Жалилов, «Баҳрайн» клуби аъзоси Нозим Бобожонов ва Болгариянинг «Локомотив» (Пловдив) клуби вакили Парвизжон Умарбоев қўшилишди.

Тожикистон терма жамоаси «Downtown Rotana» меҳмонхонасига жойлашди. Кеча Фузайлов шогирдлари расмий ўйинолди машғулотни ўтказишди.

Баҳрайн ва Тожикистон ўртасидаги баҳс 23 март куни, Манамадаги Миллий стадионда бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:30да (Тошкент вақти билан 22:00) бошланади.



Тожикистоннинг Баҳрайнга келган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Абдуазиз Маҳкамов («Олой», Қирғизистон), Қурбонали Бобоев («Истиқлол»), Далер Азизов («Регар-ТадАЗ»);

Ҳимоячилар: Давронжон Эргашев («Тараз», Қозоғистон), Искандар Жалилов («Дунав», Болгария), Сиёвуш Асроров, Амирбек Жўрабоев, Табрези Давлатмир, Ахтам Назаров, Ромиш Жалилов (барчаси – «Истиқлол»), Ойбек Абдуғаффоров («Хосилот»);

Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев («Локомотив», Пловдив, Болгария), Нозим Бобожонов («Баҳрайн», Баҳрайн), Умеджон Шарипов («Машъал», Ўзбекистон), Нуриддин Давронов, Фатхулло Фатхуллоев, Эхсони Паншанбе, Жаҳонгир Алиев (барчаси – «Истиқлол»), Муҳаммаджони Ҳасан («Хосилот»);

Ҳужумчилар: Манучеҳр Жалилов, Жаҳонгир Эргашев, Дилшод Восиев (барчаси – «Истиқлол»), Давронжон Тўхтасунов («Хўжанд»).

Бош мураббий – Ҳаким Фузайлов.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика