Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  8 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  36 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Бразилия афсонаси ҳақида News

Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Бразилия афсонаси ҳақида

Tags :  Кафу
Маркос Евангелиста де Маркосни танийсизми? Уни оддийгина қилиб Кафу деб аташади.

Икки карра жаҳон (1994, 2002), икки карра Америка (1997, 1999), икки карра Италия (2001, 2004) чемпиони ва икки бор Либертадорес кубоги (1992, 1993) соҳиби, Европа чемпионлар лигаси (2007) ғолиби бугун таваллуд кунини нишонламоқда.



Бўлажак жаҳон юлдузи 1970 йил Сан-Паулуда таваллуд топган. Болалигидан футболчи бўлишни орзу қилган Кафуни 18 ёшига қадар бирорта ҳам клуб қабул қилмаган.

1988 йилда "Сан-Паулу" жамоаси таркибига қабул қилинган Кафу учун юксак марралар томон барча йўллар очилди. "Сан-Паулу", "Реал Сарагоса", "Палмейрас", "Рома" ва "Милан" клубларидаги 19 йиллик фаолияти давомида жаҳоннинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячисига айланди. 2007 йилда Европа чемпионлар лигаси ғолибига айланган Кафу 2009 йилда бутсаларини михга илди.



1994 йилдан бошлаб тўрт мундиалда Бразилия шарафини ҳимоя қилди. 2002 йилги мусобақада терма жамоа сардори сифатида чемпионликни тантана қилди. У терма жамоа шарафини 16 йил мобайнида 142та учрашувда ҳимоя қилди. Футбол афсонаси бугун 49 ёшга тўлди.



Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика