Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"
06 may 00:50
News
Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"
– Рафинья "Олтин тўп" учун асосий номзодми?
– Тўғрисини айтадиган бўлсам, бугунги кунда Рафинья билан рақобатлаша оладиган кўп ўйинчиларни кўрмаяпман. Балки фақат Муҳаммад Салоҳдир. Менимча, айнан шу икки ўйинчи – "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар ҳисобланишади.
Рафинья аллақачон 31 та гол уриб, 25 та голли узатма берди. У ҳатто Мессининг рекордини янгилади ("Барса"да Чемпионлар Лигаси мавсумида энг кўп голли ҳаракатлар бўйича). Бу ишни ҳозир дунёдаги энг яхши деб ҳисобланган, юлдузлар билан тўлган жамоада амалга оширилди.
У ушбу жамоанинг юраги, уни ҳаракатлантирувчи мотор, "Барселона" ўйинининг тезлигини белгилаб берувчи шахс. Менга бразилияликнинг ҳақиқий етакчига айланиши жуда ёқимли.
Рафинья "Барса"дек буюк клубнинг сардори ва бу кўп нарсани англатади", – деди Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Кафу.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments