Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Бугун Шевченко бошчилигидаги Украина Италия билан ўйнайди News

Бугун Шевченко бошчилигидаги Украина Италия билан ўйнайди

УЕФА Миллатлар лигаси навбатдаги турига тайёргарлик доирасида Италия ва Украина терма жамоалари бугун ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Италия терма жамоаси сўнгги йилларда жуда кучли инқирозни бошдан кечирмоқда. Ўз вақтида Италиянинг "Милан" клуби сафида ажойиб ўйинлар ўтказган Андрей Шевченко энди мураббий сифатида ушбу юртга ташриф буюради.

Роберто Манчини бошчилигидаги "Скуадра Адзурра" сафида бир қатор йўқотишлар бор. Ҳимоячилар Алессио Романьоли, Данило Д'Амброзио ва ҳужумчи Патрик Кутроне Генуядаги ўйинда майдонга тушишмайди. Мураббий уларнинг ўрнига Кристиано Пиччини ва Лоренцо Тонеллини чақирди.

Шевченко жамоасида ҳам битта йўқотиш бор. Йиғин доирасида Артем Беседин жароҳат олди ва унинг ўрнига Артем Кравец терма жамоага чақирув олди.


Италия — Украина
Чоршанба, 10 октябрь, 23:45, Генуя, "Луиджи Феррарис" стадиони.
Бош ҳакам 
— Раде Обренович (Словения).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Италия: Доннарумма — Лаццари, Кальдара, Кьеллини, Кришито — Кристанте, Жоржиньо, Бонавентура — Дзадза, Иммобиле, Кьеза

Украина: Бойко — Караваев, Кривцов, Пластун, Матвиенко — Степаненко, Малиновский — Цыганков, Марлос, Зинченко — Яремчук



ЎЙИНДАН ОЛДИНГИ ФИКРЛАР

Роберто Манчини:


“Биринчи мақсадимиз – стадионга келадиган Генуя аҳолисини хурсанд қилиш. Умид қиламанки, жамоа бу вазифани бажара олади”.

Андрей Шевченко:


“Бизга қарши ўйнаш оғир. Агар тўпни назорат қила бошлсак буни профессионал тарзда бажарамиз. Агар рақибларимиз прессинг қилишса гол уриш учун бизда имконият пайдо бўлади. Бу терма жамоа учун плюс”.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика