Latest news

02:10Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0 (матнли трансляция)  52 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Бугун "Реал" "Ювентус"га қарши ўйнайди (Превью) News

Бугун "Реал" "Ювентус"га қарши ўйнайди (Превью)

Икки ярим ҳафталик танаффусдан кейин Европа чемпионлар лигаси яна қайтмоқда. Бугун тунда ЕЧЛнинг икки тўқнашуви бўлиб ўтади. Ҳозир биз шулардан бири ҳақида тўхталамиз.

"Ювентус" - "Реал"
Сешанба, 23:45, Турин, "Альянц Стэдиум".
Учрашув бош ҳаками - Жунейт Чақир (Туркия).

Ўтган сафарги Европа чемпионлар лигаси финали ўтиб кетганига 10 ой ўтди. Ўшанда "Реал" "Ювентус"дан кучли эканлигини исботлаганди, мана шафқатсиз қуръа яна ушбу икки жамоани тўқнаштирди. Клубларнинг айни дамдаги кучини солиштирадиган бўлсак, икки томонга ҳам имкониятлар тенг деб айтишимиз мумкин.

Ўтган босқичда икки жамоага ҳам жиддий рақиблар билан баҳс олиб боришди. "Ювентус" АПЛнинг кучли жамоаларидан бири "Тоттенхэм" қаршилигини енгди. "Қироллик клуби" эса икки учрашувда ҳам ПСЖни таслим этди.

Иштиёқ ҳақида нималар дейишимиз мумкин... Бу ерда шак-шубҳасиз икки жамоанинг ҳам имкониятлари тенг, шу боисдан клублар максимал кучи билан ғалаба ва ярим финал учун ҳаракат қилади. "Ювентус" Италияда чемпионлик масаласини деярли ҳал қилган, кейинги мавсумда ЕЧЛда қатнашиши аниқ. "Реал" эса ЛаЛигада ўз ўрнини мустаҳкамлай олмаган, шу боисдан ЕЧЛда яна бир бор ғалаба қозонишни истайди.

Дам олиш кунларида жамоалар миллий чемпионатда ўйинлар ўтказишди. Мадридликлар деярли иккинчи таркиб билан "Лас-Пальмас"ни мағлуб этган бўлса, "Ювентус" жуда оғир учрашувда "Милан"ни таслим этди.

Зидан жамоасида айни дамда йўқотишлар йўқ, унинг қўл остида жангавор таркиб бор. Фақатгина Начода кичик жароҳат бор. Бироқ у жамоаси билан Туринга қўл олган. Аллегрида эса икки муаммо кўзга ташланмоқда. Бенатья ва Пьянич дисквалификация сабабли майдонга тушишмайди.

Энди Аллегри 4-2-3-1 тактик схемасига мурожаат этиши, Игуаиннинг ортида Дибала, чап қанотда Коста, ўнгда эса Куадрадо, шунингдек, ҳимояга Матюиди ва Хедира ёрдам бериши мумкин. Ўнг қанот ярим ҳимоясига яна бир номзод - Бернардески ёки бўлмасам ҳужумга Манжукич ҳам яхши вариант.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Ювентус": Буффон - Де Шильо, Бардзальи, Кьеллини, Асамоа - Хедира, Матюиди - Куадрадо, Дибала, Коста - Игуаин.

"Реал: Навас - Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело - Модрич, Каземиро, Кроос - Иско - Бензема, Роналду.

Жароҳатланган: Начо ("Реал").

Сўроқ остида: Сандро, Манжукич, Бернардески (барчаси "Ювентус"дан).

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Ювентус" ЕЧЛ доирасидаги сўнгги тўрт плей офф учрашувларидан эсон-омон ўтиб олган.

- Томонлар ўзаро 20 учрашув ўтказишган. Унда икки жамоа ҳам 9тадан ғалабага эришишган. Дуранглар сони 2та. "Реал" 23, "Ювентус" 24 гол киритган.

- "Реал" таркибига ўтганидан кейин Роналду 5 ўйинда "Ювентус" дарвозасига 7 гол киритган.

- "Реал" ЕЧЛнинг 1/4 финалида 35-учрашувини ўтказади. Бу эса рекорддир.

- "Ювентус" "Реал"га қарши ўтган сўнгги 7 уй учрашувида мағлуб бўлмаган (6 ғалаба, 1 дуранг).

- "Ювентус" 18-бора ЕЧЛ чорак финалида ўйнайди. Улар кетма кет еттинчи марта турнирнинг ушбу босқичига етиб келди. Бу эса клуб рекордидир.

- "Ювентус"нинг Испания клублари билан уй учрашувлари статистикаси: 15 ғалаба, 9 дуранг, 2 мағлубият.

- "Ювентус"нинг еврокубоклардаги уч учрашувларда мағлубиятсиз серияси 27 учрашувни ташкил этади: 16 ғалаба, 11 дуранг.

- "Реал"нинг ЕЧЛ доирасида Италия жамоаларига қарши ўтган сафар учрашувлари: 6 ғалаба, 8 дуранг, 18 мағлубият.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика