Latest news

20:50Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1 (матнли трансляция)  15 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  2 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  8 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4 18:228 футболчи шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин  0 17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  3 16:58Флик Кантенинг "Барса"га ўтишини блоклаб қўйди. Мураббий ёш ўйинчиларни афзал кўради  15 16:28Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи  1 15:54"Ливерпуль" ярим ҳимоячисини 17,5 млн еврога сотмади  2 15:16"Боруссия" форварди Францияга йўл олади  2 14:47Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади  6 14:31Ашурматов "Химки"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  2 14:07Альвареснинг агенти келаси ҳафтада "Ман Сити" билан музокаралар ўтказади. Клуб ўйинчини 40-50 млн еврога сотмайди  2

Бугун Қатар кубоги финалида "Ал Жайиш" "Лаҳвия" билан ўйнайди News

Бугун Қатар кубоги финалида "Ал Жайиш" "Лаҳвия" билан ўйнайди

Бугун Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" клуби Қатар кубоги финалида "Лаҳвия"га қарши ўйнайди.

Қатар кубогида Юлдузлар лигасида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган клублар иштирок этишди. Мамлакат чемпиони "Ал Райян" клуби қуръага кўра ярим финалда тўртинчи ўринни эгаллаган "Лаҳвия"га қарши ўйнади. Унда "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги рақиби "Лаҳвия" клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" бронза медалга эга чиққан Хави бошчилигидаги "Ал Садд" клуби билан куч синашди. Бу баҳсда "Ал Жайиш" ғолиб бўлди - 3:2.

Бугун ярим финал ғолиблари Доха шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бош соврин учун майдонга тушишади. Эслатиб ўтамиз, Рашидов бу мавсумда "Ал Жайиш" билан бирга Қатар Юлдузлар лигасида кумуш медалларни қўлга киритганди. Бугунги ўйинда ҳам Рашидов ва унинг жамоасига ғалаба ёр бўлишини тилаймиз.

Қатар кубоги. Финал
29 апрель 2016. Доха. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони. 19:15 (Тошкентда 21:15)

"Лаҳвия" - "Ал Жайиш"

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика