Latest news

14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  1 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  7 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  2 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  4

Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади News

Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади

Хабарингиз бор, 12 сентябрь куни Про лигада 18-тур учрашувлари ўтказилди.

Айни вақтга келиб Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашувчи 4 та жамоа алоҳида ажралиб чиқди. Булар – “Нефтчи”, “Динамо”, “Бухоро” ва “Олимпик”. Шунингдек, “Хоразм”, “Янгиер”, “Арал Самали” ҳамда “Шўртан” жамоаларининг қуйи тўртликдан жой олиши ойдинлашди.

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти”га киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда кўрсатиб ўтилганидек, 18-турдан сўнг жадвал тенг икки қисмга бўлинади (икки клуб мусобақани муддатидан аввал тарк этгани инобатга олинган ҳолда). Бунда юқори тўртлик, яъни “А” квартети Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттиради ҳамда ҳар бир клуб ўзаро яна 3 та уй ва 3 та сафар — жами 6 та учрашувда майдонга тушади. Ўз навбатида қуйи тўртлик, яъни “B” квартетидан ўрин эгаллаган ҳар бир клуб ҳам ўзаро худди шу тартибда жами 6 та учрашувда майдонга тушади.

Бугун Futbol TV студиясида Про лига II босқичига қуръа ташланади. Қуръа ташлаш жараёнини соат 19:20дан бошлаб жонли эфирда томоша қилиш мумкин бўлади.

Про лиганинг мавсум охирига қадар бўлган тақвими билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин. II босқичи ўйинлари кетма-кетлиги эса эртага умумлаштирилган ҳолда ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилинади. 


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика